26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Олий суд раисини қабул қилди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Олий суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди.

Учрашувда Суд тизимида рақамлаштириш жараёнлари ва одил судлов сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Давлат раҳбарига 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида суд тизими фаолияти якунлари, суд иш юритувини рақамлаштириш жараёнлари ҳамда фуқароларнинг суд тизимига ишончини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Асламбек Мерғалиевнинг маълум қилишича, ҳисобот даврида судлар томонидан 24,8 мингта жиноят иши кўриб чиқилган. Фуқаролик ишлари сони эса 28,4 фоизга ошиб, 605 мингтадан ошган. Бунга банкротлик, уй-жой ва ер низолари, шунингдек, шартномавий мажбуриятлар билан боғлиқ даъволар кўпайгани сабаб бўлган.

Бундан ташқари, 29,2 мингта маъмурий иш ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид 319 мингта иш кўриб чиқилган.

Низоларнинг қарийб ярми медиация ва низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усуллари орқали бартараф этилган.

Кассация судларига 18 мингдан зиёд шикоят тушган. Уларни кўриб чиқиш натижасида юқори суд босқичида суд ҳужжатларига ўзгартириш киритилган ҳолатлар сони икки бараварга ошиб, 934тадан 1704тага етган.

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, суд тизимига мутлақ ишонч билдирувчи фуқаролар улуши 2023 йилдаги 55,2 фоиздан бугунги кунда 69,7 фоизга кўтарилган.

Давлат раҳбарига суд тизимини кадрлар билан таъминлаш масалалари юзасидан ҳам ахборот берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев одил судлов сифатини янада ошириш, суд тизимини замонавийлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.         

Akorda.kz., 2026-10-28, 23:10 56
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.