26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Барча ҳудудлар қамраб олинади

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев «Халқ қурилиши» лойиҳаси доирасида 2029 йил охирига қадар қарийб 6,5 триллион тенге ушбу жараёнга йўналтирилишини маълум қилди.

Қозоғистонда фуқаролик инфратузилмасини янгилаш ва янги иншоотлар барпо этишга қаратилган кенг кўламли ишлар бошланмоқда. Бу ҳақда Давлат раҳбари «Qarmet» ҳиссадорлик жамияти жамоаси ва касаба уюшмаси аъзолари билан учрашувда маълум қилди.

Президент таъкидлаганидек, 2027 йил мамлакатда Умумхалқ миқёсидаги кенг кўламли бунёдкорлик йили деб эълон қилинган. «Халқ қурилиши» деб номланган ушбу лойиҳага 2029 йил охирига қадар қарийб 6,5 триллион тенге ажратилади.

Маблағлар мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида йўллар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, электр станциялари, шифохоналар, поликлиникалар, мактаблар, болалар саломатлигини тиклаш марказлари, ижод ва спорт масканлари каби муҳим инфратузилма иншоотларини барпо этиш ҳамда таъмирлашга йўналтирилади.

– «Халқ қурилиши»нинг бутун мазмуни оддий сўзларда ифодаланган: қуриш, яна қуриш. Биз бугунги ва келажак авлодларга дастурлар ёки концепциялар эмас, аввало, ижтимоий инфратузилманинг моддий иншоотларини мерос қолдиришимиз керак, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

(Давоми. Боши 1-бетда).

 

Давлат раҳбари халқнинг фаровон ва қулай шароитларда яшашга ҳақли эканлигини таъкидлаб, мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш, «Хилма-хилликдаги бирлик» тамойилига содиқ қолиш муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, ислоҳотларни изчил давом эттириш учун мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Қонун ва интизомга зид ҳаракатлар учун жавобгарлик муқаррар бўлишини таъкидлаб, Қозоғистон барча қўшни ва манфаатдор давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришда давом этишини маълум қилди.

Президент «Qarmet» компаниясининг ишлаб чиқариш салоҳияти «Халқ қурилиши» лойиҳасида муҳим ўрин тутишини ҳам қайд этди. Унинг гапларига кўра, корхонада ишлаб чиқарилаётган Қозоғистон металли қурилиш ва саноатда кенг қўлланилмоқда. Жумладан, Саран шаҳрида йўловчи автобуслари ишлаб чиқаришда комбинат маҳсулотларидан фойдаланилмоқда.

Айни пайтда корхонада нефть, атом энергетикаси ва машинасозлик тармоқларида талаб юқори бўлган юқори сифатли пўлат турларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги мажмуа барпо этилмоқда.     

Akorda.kz, 2026-11-04, 23:22 2
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.