26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Турнир ўтди

Қозоғистон Республикаси маслаҳатларининг 30 йиллиги доирасида вилоят маслаҳати ташаббуси билан ҚР Парламенти сенати ҳамда ҚР Тўғизқумалақ спорти федерацияси ҳамкорлигида “Абай жулдесі” турнири ўтди.

Мақсад – маслаҳатлар 30 йиллигини нишонлаш, шунингдек, V Жаҳон кўчманчилар ўйинларини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ўйин – тўғизқумалақ спортини тарғиб этиш.

Турнирнинг очилиш маросимида вилоят маслаҳати котиби Нурали Абишов, вилоят маслаҳати депутатлари М. Турисбеков, Қ. Жантўреева, И. Намазбаева, Б. Шўйбеков, Е. Хандиллаев ҳамда барча даражадаги депутатлар, маслаҳат девони ходимлари, ОАВ вакиллари, ҳаваскор ўйинчилар, сиёсий арбоблар ва жамият фаоллари иштирок этди.

– Турнирни Абай номи билан бежиз атамадик. Чунки, ушбу спорт турини Абай ҳам яхши кўриб ўйнаган, атрофига ҳаваскор ёшларни тўплаб, уларга ўргатиб, энг фаоллари ўртасида танловлар уюштирган. Сенат раиси Маулен Ашимбаев ташаббуси ҳамда федерация қўллови билан ўтказилаётган беллашув ҚР Маслаҳатларининг 30 йиллигига бағишланди. Ушбу ўйин чинакам миллий санъатга айланиб, бардавом бўлаверсин. Барчангизга муваффақият тилаймиз, – деди Н. Абишов. 

Уч босқичдан иборат беллашувда жами 64 ўйинчидан иборат 12та жамоа омадини синади. Турнир натижасига кўра, ғолиблар махсус кубок, медаль ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Қазиғурт тумани ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Жетисай, учинчи ўрин Байдибек туманига насиб этди. Бошқа иштирокчилар ҳам махсус номинациялар билан тақдирланди.

Тақдимот маросимида вилоят маслаҳати раиси Н. Абишовга ҚР Тўғизқумалақ федерацияси номидан миннатдорчилик билдирилиб. “Тўғизқумалақ тахтачаси” топширилди.

Вилоят маслаҳати, 2024-07-06, 02:49 2193
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.