26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистондаги қозоқ ёзувчиларининг китоблари нашр этилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида ўтказилган китоб тақдимоти маросимида таниқли адиблар, журналистлар, қозоқ маданият маркази раиси ва аъзолари, Ўзбекистондаги қозоқ адабиёти кенгаши раиси иштирок этди.

Китобхонларга тақдим этилиш арафасида турган 3та китоб ҳам қозоқ миллий-маданият маркази маблағи ҳисобидан нашр этилган.

Улардан биринчиси Ўзбекистондаги таниқли қозоқ ёзувчиси Сапарбек Иманбековнинг «Достарымыз жырлайды» китобидир. Муаллиф тўрт миллат вакилларининг адабий дурдоналарини қозоқ тилига таржима қилган.

– Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида янги асарлар тақдимоти ўтказилмоқда. Бу йил мен йирик лойиҳани амалга оширмоқдаман. Хусусан, ўзбек, рус, қорақалпоқ, қирғиз тилларидан таниқли адибларнинг шеърларини қозоқ тилига таржима қилдим. 44 йил мактабда ишлаганман, шунинг учун болаларга жуда яқинман. Шу боис, қозоқзабон фарзандларимиз бошқа миллат ёзувчилари ижоди билан яқиндан танишишлари учун ушбу китобни нашр эттиряпман. Қолаверса, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ниятим бор, – дейди муаллиф Сапарбек Иманбеков.

«Достарымыз жырлайды» китоби ёшларни ватанпарварлик, ахлоқ-одобга даъват этади.

Шу билан бирга, яна бир асар – «Қайран дүние» тақдим этилди. Бу китоб Ўзбекистондаги таниқли қозоқ ёзувчиси, 18 китоб муаллифи Абдулла Рустемов қаламига мансуб.

– Бу рисолани ёзишда бутун ҳаётий тажрибамдан фойдаландим. Унда қозоқ мактабларида ўқиётган болалар учун ёзган тарбиявий шеърларим жамланган. Ота-она, Ватан, одоб-ахлоқ, келажак ҳақидаги ўйларим, маслаҳатларимни тақдим этдим. Кўрганларим, ўрганганларимни шеър орқали ёшларга етказишга ҳаракат қилдим, – дейди Абдулла Рустемов.

Унинг сўзларига кўра, бугун ҳукумат ва Ўзбекистондаги қозоқ маданият маркази нашриёт соҳасини қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтирган.

– Қозоқ маданият маркази кейинги 7-8 йил ичида 40дан зиёд китобларнинг нашр этилишига ёрдам берди. Бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаган. Эзгу ишларнинг давом эттирилишига ишончим комил, – дея хулоса қилди Абдулла Рустемов.

Шунингдек, журналист, телебошловчи Роҳила Мансурованинг 80 йиллигига бағишланган «Өрлеу» китоби ҳам тақдим этилди.

Қозоқ маданият маркази раиси Серикбай Усенов ушбу китобларнинг барчаси Ўзбекистондаги барча қозоқ мактабларига тарқатилишини маълум қилди. 

             

24.kz., 2024-07-18, 02:31 2055
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.