26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро анжуман ўтди

Туркистон шаҳридаги “Туркий тилли халқлар кутубхонаси”да вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси шафелигида филология фанлари доктори, профессор Қулбек Ергўбекнинг “Инсоннинг бир қувончи фарзанд эрур...” номли китобини Абай номидаги Давлат мукофотига тавсия этишга бағишланган халқаро анжуман ўтди.

Тарих фанлари доктори, профессор Турсунов ва Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Суннатулла Акромов олиб борган тадбир аввалида туркистонлик болалар шоири, Қозоғистон ва Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмалари аъзоси Эрназар Рўзиматов эзгу ният билдириб, дуои фотиҳа қилди. 

Анжуманда сўз олган ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдош, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси, жамоат арбоби Асили Ўсмон қизи, Татаристон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Давлат мукофоти совриндори, депутат Ркайл Зайдуллаев, қирғизистонлик олим, академик Абдилдажан Ахматалиев, бошқирдистонлик болалар оқини, Давлат мукофоти совриндори, депутат Зулфия Юнисова ва бошқалар Қозоғистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Долимжон Сайфуллаев томонидан ўзбек тилига ўгирилган китоб ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдириб, Қулбек Ергўбекнинг туркий тилли давлатлар адабиётини тадқиқ қилиш ва ўрганишдаги кенг қамровли фаолиятини алоҳида таъкидладилар. Жумладан, туркшунос олимнинг “Инсоннинг бир қувончи фарзанд эрур...” китоби Абай номидаги Давлат мукофотига муносиб экани эътироф этилди.                                            

Тадбир сўнгида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви аъзоси Абдираҳим Пратов қозоқ ва ўзбек адабий алоқаларини мустаҳкамлашдаги самарали фаолияти учун Қулбек Ергўбекка “Ижодкор” адабий бирлашмасининг Носир Фозилов номидаги адабий мукофотни тақдим этди. 

Анжуман иштирокчиларининг якдил қарорига кўра, Қ. Ергўбекнинг “Инсоннинг бир қувончи фарзанд эрур...” китоби Абай номидаги Давлат мукофотига тавсия қилинди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-07-31, 22:27 2405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.