26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тоғойна қишлоғида – янги мактаб фойдаланишга топширилди

Билимлар кунида Тўлебий туманида икки мактаб – 200 ўринли “Тоғойна” ва Кўксаёқ қишлоғидаги мусиқа мактаби фойдаланишга топширилди.

Жамол Қодиров раҳбарлик қилаётган “Тоғойна” умумтаълим ўрта мактаби янги биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Тўлеген Телғараев ва маслаҳати раиси Нурлан Қўйбағаров, вилоят кенгаши депутати Дулат Абиш, туман таълим бўлими мудири Бекайдар Тўйлибаев ва бошқалар иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги бино ва Билимлар куни билан табриклади.

Туманда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни илм-фанга йўналтириш борасидаги ишлар амалга оширилганини таъкидлаган туман ҳокими таълим соҳасида эришилаётган ютуқларга тўхталди.

– Президент Мактубида таълим тизими ислоҳотлари энг устувор вазифа сифатида белгиланган. Шунга мувофиқ, бу соҳа ҳам умумий, ҳам ихтисослаштирилган тарзда ривожлантирилмоқда. Ўтган йиллардаги тажриба ва ҳаёт талабидан келиб чиққан ҳолда улардаги йўналишларни такомиллаштириш назарда тутилмоқда. Мустақил юрт таянчи билимли ва малакали авлод десак, ўқувчиларга халқаро миқёсда сифатли таълим, онгли тарбия бериш замонавий даврнинг асосий мақсадидир. Қишлоқ аҳолиси орзиқиб кутаётган таълим маскани қурилиши пудратчи “Дос и К сервис” МЧБ томонидан амалга оширилди. Қиймати 925 миллион тенгени ташкил этди. Лойиҳада белгиланган муддатда мактаб биносини қуриб битказган пудратчи ташкилотга миннатдорчилик билдираман, – деди туман раҳбари ва туман таълим бўлими мудири Бекайдар Тўйлибаев билан бир гуруҳ муаллимларга ташаккурномалар топширди.

– “Янги Қозоғистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада улкан ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда вилоятимизда ўнлаб замонавий мактаблар барпо этилди. «Назарбаев заковат мактаби», «Бадастир мактаб»лар ҳаётимизга кириб келди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди, – деди вилоят маслаҳати депутати Дулат Абиш. – Депутатликка сайланаётганимда Тўлебий туманидаги Тоғойна ва Интимақ қишлоқларида янги мактаб қуриш учун маблағ ажратишни кўзлаган эдим. Улардан бири бугун фойдаланишга топширилди. 

Янги мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун ҳар томонлама шароитлар яратилган. Зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Таъкидлаш жоизки, Тўлебий туманида “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 3та мактаб барпо этилмоқда.

Келажак авлод таълим-тарбияси учун масъул ўқитувчилар жамоаси зиммасига бу йил ҳам улкан масъулият юкланмоқда. Тўлебий туманидаги таълим муассасаларида 29 мингга яқин ўқувчи таълим-тарбия олмоқда, янги ўқув йилида 2535 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинди. 

Жорий йилда мактабгача таълим муассасалари сони иккитага кўпайиб, жами 6703 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Бугунги кунда туманда 3677 нафар ўқитувчи ёш авлодга замон талаблари асосида сифатли билим бермоқда.  

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ, 2024-09-03, 03:15 2187
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.