26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти раислигида Хорижий сармоядорлар кенгашининг 36-мажлиси ўтди

Қозоғистон пойтахтидаги Мустақиллик саройида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида ҚР Президенти ҳузуридаги Хорижий сармоядорлар кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтди.

– Рақамлаштириш иқтисодиёт тараққиётига кучли таъсир кўрсатди ва бугунги кун тартибининг йўналишини белгилаб берди. Сунъий заковат, Интернет-савдо (IoT) ва маълумотлар мажмуаси (Big Data) каби янги тушунча ва технологияларнинг кенг жорий этилиши қишлоқ хўжалигидан тортиб молиягача бўлган барча соҳаларнинг қоидаларини ўзгартирмоқда. Рақамлаштириш бутун мамлакат ва минтақаларнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омилга айланди. 2025 йилга бориб, дунёвий рақамли бозор 50 фоизга ўсиши ва 6,8 триллион долларга етиши кутилмоқда. Тахминларга кўра, 10 йилдан сўнг жаҳонда товар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг 70 фоизида рақамли технологиялардан фойдаланилади. Биз бу жараён Қозоғистон учун жуда муҳим эканини аниқ тушунамиз, – деди Давлат раҳбари.

Давлат раҳбари Қозоғистон АЭС қурилиши бўйича халқаро консорциум яратиш масаласини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

– Ҳукумат қайта тикланадиган энергия шўъбасининг сармоявий жозибадорлигини оширишга интилмоқда. Total, Swabint, Aqua Power ва Masdar каби дунёвий иштирокчилар билан яшил энергия соҳасида 43 Гвт қувватга эга лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан шартнома имзоладик, – деди Давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, Қозоғистон атом энергетикасини ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.

– Мамлакатимиз ядровий ёқилғи – уран қазиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Хабарингиз бор, Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриш яқинда бўлиб ўтган умумхалқ референдумида маъқулланган эди. Бу бизнинг энергия хавфсизлигимиз учун узоқ муддатли сармоядир. Ҳозирда биз ушбу лойиҳа учун халқаро консорциум яратиш масаласини ишлаб чиқмоқдамиз, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент Қозоғистон хорижлик сармоядорлар иштирокида агросаноат мажмуасида 5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошираётганини таъкидлади. 

– Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бутун Марказий Осиё минтақасининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик устувор йўналиши ҳисобланади. Қозоғистон ҳудуди 200 миллион гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари билан дунёда олтинчи ўринда туради. Айни пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 80дан зиёд давлатига экспорт қилинмоқда, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари Қозоғистон техник ва касб-ҳунар таълими сифатини оширишга тайёр сармоядорлар билан ҳамккорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

– Маълумки, Қозоғистон қора ва рангли металлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бундан ташқари, мамлакат Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқариш мумкин бўлган қимматбаҳо товарлар ва бутловчи қисмлар импортига ҳамон қарам. Яқинда қабул қилинган 2029 йилгача инфратузилмани ривожлантириш миллий режаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун кенг имкониятлар очмоқда. Қиймати 86 миллиард доллардан ортиқ бўлган 200га яқин йирик инфратузилмавий лойиҳа амалга оширилади. Ҳукумат маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар рўйхатини тузади, – деди Давлат раҳбари.

Президент геология-қидирув соҳасидаги айрим камчиликларга тўхталди. 

– Қозоғистон 4500 дан зиёд конларга эга ноёб минерал захиралар соҳиби. Биз фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишни тартибга солишни дунёдаги энг содда, илғор ва шаффоф усуллардан бирига айлантирамиз. Шу мақсадда атиги олти йил ичида геология-қидирув ишларига хусусий сармоя 1 миллиард доллардан ошди. Ҳозирда Қозоғистон ҳудудининг 1,6 миллион квадрат чақирими геологик тадқиқотлар учун очиқ, – деди Давлат раҳбари.

Президент Қозоғистон бозорига Rio Тinta, Fortescue, HMS Bergbao, Kratos Resources, Cove Capital каби дунёвий компаниялар кириб келганини таъкидлади.

Қ. Тўқаев 2029 йилга бориб Қозоғистон 150 миллиард тенге бевосита сармояларни жалб қилишини маълум қилди.

– Қозоғистон сармоявий жозибадорликни оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. 2023 йилнинг ўзида иқтисодиётимизга 23 миллиард доллардан ортиқ бевосита хорижий сармояларнинг оқими қайд этилди. Халқаро менежмент ва тараққиёт институти маълумотларига кўра, бу йил Қозоғистон дунёнинг энг рақобатбардош 35 давлати қаторидан жой олди. Бундан ташқари, Moody’s халқаро рейтинг компанияси мамлакатга ўз тарихидаги энг юқори рейтингни берди. Биз 2029 йилгача қўшимча 150 миллиард доллар бевосита хорижий сармояларни жалб замин тайёрладик. Май ойида мен тегишли Фармонни имзоладим, деди Қ. Тўқаев.

Президент «Миллий рақамли сармоя дастури» жорий йилда ишга туширилишини маълум қилди.

– Ҳукумат сармоядлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришда давом этмоқда. Прокурор назорати дастаги ноқонуний аралашувлар, маъмурий жарималар ва тўловларни тўхтатиб туришнинг олдини олиш чораси сифатида ишлайди. Шу билан бирга, Ҳукумат ва сармоядлар ўртасидаги рақамли ҳамкорлик кенгаймоқда. Бундан ташқари, устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш, ер участкаларини ажратиш ва муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлашни осонлаштирадиган “яшил йўлак” яратилади, – деди у.

Қ. Тўқаев маърузасида Транскаспий йўналишини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилишини маълум қилди.

– Ҳозирги мураккаб геосиёсий вазият Қозоғистондан Евроосиёнинг асосий транзит чорраҳаси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашни талаб қилмоқда. Биз 11 минг чақирим эски темир йўлларни янгилашни ва 5 минг чақиримдан ортиқ янги темир йўл линияларини қуришни режалаштирганмиз. Асосий устувор йўналиш – Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш. Бу Европа ва Осиё ўртасидаги савдо алоқасини таъминлайди. Йиллик юк ташиш қуввати – 10 миллион тонна. Шу боис, биз янги юк терминалларини қуриш ва биргаликда юк машиналарини ишлаб чиқариш орқали Ўрта йўлак инфратузилмасини ривожлантириш учун сармоявий имкониятларини устувор деб ҳисоблаймиз, – деди Давлат раҳбари.

Қ. Тўқаев транспорт тармоқларини мажмуавий ривожлантириш мамлакат тараққиёти учун муҳим эканини таъкидлади.

– Жорий йилнинг ўзида қарийб 12 минг чақирим йўлни таъмирладик ва қурдик, – деди у.

Хорижий сармоядорлар кенгаши Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳатчи идора ҳисобланади. Кенгаш фаолиятини Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмурияти ва Кенгашнинг ишчи идораси таъминлайди.

Кенгашнинг асосий вазифалари:

ҚР сармоявий сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

ҚРда сармоявий муҳитни яхшилаш;

ҚРнинг сармоялар бўйича меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

Хорижий компанияларнинг ҚР иқтисодиётини ранг-баранглаштириш, саноат шўъбасини индустрлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш;

ҚР иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий жараёнларига интеграциялашуви;

ҚР иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш стратегияси;

ҚРнинг йирик сармоявий дастурлари ва халқаро аҳамиятга молик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Akorda.kz. мълумотлари асосида, 2024-11-02, 02:10 776
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.