26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сунъий тафаккур даври

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Бирлашган Араб Амирликларига амалий ташрифи чоғида экспертлар билан сунъий заковатни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Давлат раҳбари сунъий заковат замонавий тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб, иқтисодиётни тубдан ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади.

– Қозоғистонда сунъий заковатни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор барпо этиш борасида муҳим қадамлар қўймоқда. Асосий эътибор институционал муҳит яратиш, инфратузилма ва инсон капиталини ривожлантиришга қаратилмоқда. Институционал асосда Сунъий заковат бўйича Халқаро маслаҳат кенгаши тузилади. Мен уни ўзим бошқараман. Ушбу кенгаш жаҳон даражасидаги экспертлар билан мулоқот ва фикр алмашиш учун стратегик майдонга айланади. Сунъий заковат соҳасидаги миллий сиёсат бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида унинг ишига муҳандислар, тадқиқотчилар, тадбиркорлар жалб қилинади, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ахборот технологиялари соҳасида юқори сифатли мутахассисларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, сунъий заковатни муваффақиятли жорий этиш бевосита бундай технологияларни ишлаб чиқувчи ва қўллаётган одамларнинг малакаси ва тажрибасига боғлиқ.

Давлат раҳбари мамлакатда AlemAI илғор технологиялар маркази ташкил этилганини ҳам маълум қилди. Марказ бутун дунёдан илғор тажрибаларни ўзлаштириб, инновацион ечимларни татбиқ этишга кўмаклашади. Президент сунъий заковат билан боғлиқ ташаббусларни амалга оширадиган марказ мактаблар, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар ўргатиш марказлари учун таълим дастурлари ишлаб чиқилишини айтди. Шунингдек, унда тадқиқотчилар, ёшлар ташаббуслари ва компаниялар учун идоралар ва тажриба алмашиш жойлари бўлади.

– Биз сунъий заковат соҳасида инсон капиталини ривожлантириш учун AI-Sana номли инновацион таълим дастурини яратдик. Дастур турли соҳа мутахассислари учун фанлараро таълим беради ва АI билан боғлиқ илғор ечимларни ишлаб чиқишга ҳисса қўшади, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев нутқи якунида Қозоғистон дунёвий сунъий заковат экотизимининг фаол аъзоси бўлишга интилаётганини таъкилади. Учрашув иштирокчилари, шунингдек, илмий тадқиқотлардан тортиб, ахлоқий меъёрларни ўрнатишгача бўлган турли тадбирларда иштирок этишга таклиф қилинди.

Учрашувда Polynome компанияси асосчиси Александр Ханин, G42 компанияси сунъий заковат бўйича директори Жексон Эндрю, Абу Дабидаги Фан ва Технология Университетининг профессори Дебба Меруан, БМТ “Эзгулик учун сунъий заковат” бошқарув кенгаши раиси Ал Мазруи Эбтесам, Core42 давлат ишлари ва ҳамкорлик бўйича директори Ал Қаисии Талал, Муҳаммад ибн Зоид номидаги Сунъий заковат университетининг ректори ва профессори Тимоти Болдуин, Saal.ai компаниясининг сунъий заковат бўлими мудири Абдулнаби Аброр, Mubadala Investment Company хатарли лойиҳалар ва тараққиёт бўлими мудири Ал Мазруи Фарис Суҳайл иштирок этди ва ўз фикрларини баён қилди.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-01-17, 21:07 157
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.