26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатлик – тараққиёт манбаи

   Жорий йил Қозоғистон ўзбеклари ҳаётида хайрли ва савобли ишлар мўл бўлади ҳамда маънавиятимизни юксалтирадиган, ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлайдиган тадбирлар билан тарих зарварақларига муҳрланади. Режаланган тадбирлар ҳам олимларни, ҳам ишбилармонларни ҳамкорликка чорлайди.

   Қозоғистон ЎЭМБларининг “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамда Шимкент шаҳар ЎЭМБ аъзоларининг “Барқарорлик ва тинчлик, бирлик ҳамда ҳамкорликнинг тимсолига 30 йил” мавзуида “Дўстлик уйи”да ўтган давра суҳбатида айнан ушбу масалаларга урғу берилди.

   Тадбирни очган Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси Тоҳир Нишонбоев жорий йил шонли саналарга бой эканлигини таъкидлаб, жамоат ташкилотларини фаолликка чақирди. 

   Сўзга чиққан Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икром Ҳошимжонов ҚХАнинг 30 йиллиги доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

   – Жорий йил тарихий саналарга бой. Жумладан, 1-март – Шукрона куни тадбири билан бошланади. 20-25 апрель кунлари ҚХА Ассамблеясининг 30 йиллигига бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда, унда бирлашмаларимиз ҳам фаол иштирок этишлари жоиз. Астана шаҳрида XXXIV сессия ўтади. Бундан ташқари, “Дўстлик” ҳамжамиятининг ташкил этилганига ҳам жорий йил майда 30 йил тўлиши муносабати билан “Дўстлик карвонида 30 йил” – тарихий китобни нашр этишни режалаштиряпмиз. Китоб учун республикамиз бўйлаб муҳим маълумотларни жамлаш ўтган йили бошланган. Бу борада ҳамжамият қошидаги илмий кенгаш раиси, таниқли олим Н. Алметов раҳбарлигида 17 нафар зиёлилар иш олиб боришмоқда. Яна бир муҳим ишимиз Ғалабанинг 80 йиллиги тадбирларини, хотирлаш маросимларини юксак даражада уюштириш. Бу хусусда давлатимиз раҳбари ҳам алоҳида таъкидлаганидек, уни мамлакатимиз учун устувор йўналишларидан бири деб қайд этди. Кўп боболаримиз жанг майдонларида ватан учун жонини фидо қилишди. Уларнинг хотираси унутилмайди. Президент топшириғига кўра, Сағадат Нурмағамбетов номидаги, Рейхстагга ғалаба байроғини ўрнатган, Р. Қўшқарбаев номидаги орденлар ҳам таъсис этилади. Жорий йил сентябрь ойида “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни” Халқаро миқёсда нишонланади. ҚХА раиси ўринбосари Марат Алмасули билан ушбу байрамни Шимкент шаҳрида ўтказишга келишиб олдик. Бу кенг кўламли ишлар ҳамжиҳатликда ўтказилиши жоиз.

   Таниқли олима, сиёсатшунос, ҚХА қошидаги таҳлилчилар гуруҳи раҳбари Соҳибжамол Қўрғонова ҳам сўзга чиқиб, жорий йил Давлат раҳбарининг “Ana tili” газетасига берган мусоҳабасида белгиланган вазифаси борасидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий йилини сарҳисоб қилиб, Янги йилда давлат тузилмаси дастурининг асосини ташкил этган муҳим тамойилларни белгилаб берганлигига урғу берди:

   – Президентимиз мусоҳабасида юксак ватанпарвар авлод ҳақида алоҳида мулоҳазаларини билдирди. Этномаданият бирлашмалари қошида оналар кенгаши, ёшлар билан ишлаш уюшмалари билан бирга энди ёш олимлар клуби ҳам фаолият юритадиган бўлди. Вазирликларимиз тасдиқлайдиган ижтимоий лойиҳаларда ёш олимлар ҳам иштирок этишади. Ҳамжиҳатликда олиб борган тадбирлар самараси кўп куттирмайди, албатта. Бунинг учун Президент таъкидлаганидек, тинчлик, барқарорлик ҳамда ҳамжиҳатлик зарур. 2025 йили “Ишчи касблар йили” деб эълон қилинди. Бу бежиз эмас, албатта, бу соҳадаги мутахассислар бизга ҳаводек зарур. 

   М. Ауезов номидаги ЖҚТУда ушбу ихтисосликларни ривожлантиришга эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас.

   Шу билан бирга, тадбирда иштирок этаётган таниқли олим Н. Алметов сўзга чиқиб, “Дўстлик” ҳамжамиятининг 30 йиллигига бағишлаб чиқариладиган китобнинг ҳам энциклопедик, ҳам публицистик мақолалар асосида тайёрланаётгани ва ҳар бир киши уни янада мазмунли этишга ҳисса қўшиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

Шимкент шаҳар Ал Фаробий туман ЎЭМБ қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси, тадбиркор Орифжон Холназаров сўзга чиқиб, белгиланган тадбирлар доирасида қилинаётган савоб амалларга ҳам тўхталди. “Мактабга йўл” акцияси доирасида эҳтиёжманд оила фарзандларига кийим-кечаклар тақдим этиш, боқувчисиз қолган болаларнинг хатна тўйларини уюштириш, кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат саватларини етказиб бериш сингари хайрли ишларнинг анъанавийлиги ҳамда доимийлиги ҳақидаги мулоҳазаларини ўртоқлашди.

   Шимкент шаҳар Енбекши тумани ЎЭМБ қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси, тўбе бийи Абдумутал Исроилов раҳбарлигидаги фаоллар жамоатчи медиатор сифатида кўпгина оилалар ажралиб кетишининг олди олинаётгани ва ушбу тажриба бошқа бирлашмаларда ҳам қўлланилса самарали бўлиши ҳақида мулоҳазалар билдирилди.  

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2025-01-21, 01:11 139
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.