26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркий оламнинг беқиёс сайёҳлик макони

  Сайёҳлик бугунги кунда энг муҳим иқтисодий соҳалардан бирига айланди. Шу боис, дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш, бу борада тегишли инфратузимани жаҳон андазалари даражасида яратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш юзасидан қатор чора-тадбирларнинг ижроси таъминланмоқда. Шу жумладан, Туркистон вилоятида ҳам ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада фаол ишлар олиб борилмоқда.

   Вилоятга ташриф буюраётган сайёҳлар сони йилдан-йилга ортмоқда. Ўтган йилнинг 9 ойи давомида жойлаштириш ўринларида 235 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатилди. Бир кунлик ташриф буюрувчилар сони қарийб 900 мингга етди, сайёҳлик соҳасидаги хизматлар ҳажми эса 5,3 миллиард тенгени ташкил этди. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ушбу соҳада ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берди.

   – Туризм йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар самараси соҳанинг салоҳияти беқиёс эканлигидан далолат беради. Жаҳон миқёсида вилоятимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини юксалтириш учун соҳанинг экологик, зиёрат туризми каби янги йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, минтақанинг турли ҳудудларида маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш зарур. Сайёҳликни ривожлантириш учун махсус режа ишлаб чиқилади. Ушбу соҳага оид барча кўрсаткичлар тўлиқ бажарилиши керак. Барча ишларни тизимлаштиринг. Спорт ва маданият бошқармалари билан биргаликда одамларни қизиқтирадиган тадбирлар рўйхатини тайёрланг. Туризм инфратузилмасини яхшилаш, йўл бўйидаги хизматлар сифатини ошириш, тадбирларни ташкил этиш устида ишлаш зарур. Туркистон ўлкасига ташриф буюрган сайёҳ унга нима таклиф қилинаётгани ва қаерга бориши мумкинлигини олдиндан билиши керак. Бунинг учун ахборотлаштириш ишларини кучайтириш зарур, – деди Н. Кўшеров масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар бераркан.

  Вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Нурдаулет Медеуов амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар ҳақида ҳисобот берди. 

  – Туркистон шаҳри ўзининг қадим тарихи, бетакрор маданий ёдгорликлари, Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлган дунёга машҳур қадамжолар, халқимизнинг ўзига хос урф-одатлари ва анъаналари, шунингдек, бой ва хилма-хил таомлари билан хорижлик сайёҳлар учун энг жозибали манзиллар ҳисобланади. Қисқа давр мобайнида шаҳарда залворли ишлар амалга оширилди. Маданий-маънавий, маъмурий-тадбиркорлик марказлари, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси, уй-жой мавзелари жадал равишда ташкил этилди. Жорий йилда соҳага жалб этиш режалаштирилган сармояларнинг умумий қиймати 26,3 млрд. тенгени ташкил этади, – деди у.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-21, 01:06 102
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.