26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Картошка экспортига чеклов қўйилди

Вилоятимизда картошка экспортига чеклов муносабати балан чегара бекатларида назорат кучайтирилди.

Ички бозорда картошка нархини барқарорлаштириш мақсадида Савдо масалалари бўйича идоралараро комиссиянинг 2025 йил 18 январда ўтган йиғилишида картошкани учинчи давлатларга экспорт қилишни 6 ой муддатга чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу муносабат билан Туркистон вилоятидаги барча божхона бекатларида карантин нозирлари ва участка нозирлиги ходимлари картошка экспортига жорий этилган чекловлар ҳақида огоҳлантирилиб, назорат кучайтирилди. Бундан ташқари, Давлат даромадлари департаменти чегара хизмати ва “Қазақстан темір жолы” ҲЖнинг маҳаллий бўлимларига картошка экспортига киритилган чекловлар тўғрисида хабар йўлланди.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг топшириғига биноан вилоятда штаб ташкил этилиб, чегара ҳудудлари назоратга олинди. Сариоғоч темирйўл станциясида  вилоят ҳокими ўринбосари Нурбўл Турашбеков идоралараро йиғилиш ўтказиб, штабнинг вазифаларини белгилади. “Майский” божхона бекатида чегарачилар билан учрашиб, уларга махсус режа тақдим этди.

Туркистон ижтимоий-тадбиркорлик корпорациясининг барқарорлаштириш жамғармаси бутун минтақани ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида фаолият юритади. Барқарорлаштириш жамғармасида 4309 тонна картошка учун шартнома тузилган.

19 январь ҳолатига кўра, барқарорлаштириш жамғармаси ва деҳқон хўжаликлари омборларида 4000 тоннага яқин картошка сақланмоқда. Бу жамғарма вилоятнинг 3 ойлик эҳтиёжини қоплайди. Бундан ташқари, ҚР Савдо ва интеграция вазирлигига февраль ойидан эътиборан ҳар ойда 500 тонна (4 ой давомида 2000 тоннадан) эртанги картошкани Покистон Республикасидан жўнатиш учун ариза топширилди.

Бу йилги тахминга кўра, вилоятимиз бўйича 6844,4 гектар майдонга эртапишар (май, июнь, июль) картошка экилиб, ундан 186,3 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Бу, ўз навбатида, май ойидан бошлаб вилоят ва бошқа вилоятлар аҳолисини эртапишар картошка билан таъминлаш имконини беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-22, 22:45 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.