26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида таълим сифатини оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди

Туркистонда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини амалга ошириш ҳамда август конференциясида берилган топшириқларни бажариш йўллари муҳокама қилинган кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтказилган мажлисда туман ва шаҳар ҳокимлари, таълим бўлимлари раҳбарлари, мактаб директорлари, олий таълим муассасалари вакиллари, таълим сифатини таъминлаш департаменти мутахассислари, фахрий устозлар ҳамда соҳа экспертлари иштирок этди. Мазмунли маърузалар тингланиб, мавжуд муаммолар кўтарилди ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди. Ҳудуддаги таълим сифатининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят раҳбари таълим соҳасига масъул раҳбарлар ва мактаб директорларига аниқ топшириқ ҳамда таклифлар берди. Таълим сифатини оширишнинг ягона тизимини шакллантирадиган комплекс режа ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокими ҳузурида Таълим сифати бўйича ҳудудий кенгаш ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир мактабнинг таълим натижаларини қамраб оладиган «Таълим сифати – Туркистон» ягона рақамли мониторинг тизимини жорий этиш, БТМ натижалари паст бўлган мактаблар билан ишлашни кучайтириш, малака ошириш курсларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда функционал саводхонликни кундалик дарснинг асосий қисмига айлантириш вазифалари топширилди.

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев таълим соҳасига доимо алоҳида эътибор қаратиб, устозлар учун муносиб шароитлар яратиб келинмоқда. Эндиги навбатда таълим сифатини ошириш – асосий вазифа. Таълим соҳасига масъул раҳбарлар ва мактаб директорлари ўқитувчиларнинг сифатли таълим беришлари учун зарур шароитларни яратиб беришлари керак. Ўқитувчиларимиз эса бутун эътиборини ўқувчиларни тарбиялашга қаратиб, етакчиларни тайёрлашга куч сарфлашлари лозим. Шу боис бугунги мажлисда билдирилган таклифларни инобатга олиб, ишларни янада жадаллаштириш зарур.

2026–2029 йилларга мўлжалланган ҳудудий таълим сифатини ошириш бўйича комплекс режани ишлаб чиқиш ва вилоят ҳокимлиги ҳузурида Таълим сифати бўйича ҳудудий кенгаш ташкил этишни топшираман. Энг муҳим масала – педагог кадрлар сифати. Шунинг учун педагогларнинг таълим сифатини ошириш йўналишида ҳамкорликда тизимли иш олиб бориш – давр талабидир.

БТМ натижалари паст бўлган мактаблар билан ишлашнинг янги ёндашувларини жорий этишни, малака ошириш курсларининг самарадорлигини баҳолаш тизимига киритишни, функционал саводхонликни кундалик дарснинг асосий қисмига айлантиришни, PISA ҳамда таълим ютуқларини мониторинг қилиш форматидаги топшириқларни ҳар кунги ўқув жараёнига жорий этишни топшираман. Устозлар зиммасига катта вазифа юкланмоқда. Бу вазифани шараф билан адо этиш – халқ олдидаги шарафли бурчдир, – деди Нуралхан Кўшеров.

Йиғилишда Таълим бошқармаси раҳбари Ғалымжан Оринов маъруза қилиб, ҳудуддаги таълим сифатининг асосий кўрсаткичларига тўхталди. Хусусан, БТМ, PISA, ББЖМ, мактаб ички баҳолаш натижалари, педагогларнинг касбий даражаси ҳамда таълим муассасаларининг кўрсаткичлари бўйича таҳлиллар тақдим этилди.

Айни пайтда вилоятда 1106 та таълим муассасасида 550 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. 2026 йилги БТМда 35 754 нафар битирувчидан 29 726 нафари иштирок этган бўлиб, уларнинг 10 582 нафари давлат таълим гранти соҳиби бўлди. Ҳудуд бўйича БТМнинг ўртача кўрсаткичи 64,83 баллни ташкил этди.

Халқаро PISA тадқиқотининг 2022 йилги натижаларига кўра, вилоят ўқувчилари математикадан 389, ўқиш саводхонлигидан 347, табиий фанлар йўналишида 389 балл тўплаган.

Таҳлил натижаларига кўра, энг паст кўрсаткичлар Келес, Сайрам, Ордабасы ва Сариоғоч туманларида қайд этилган.

Педагогларнинг касбий тайёргарлигига оид кўрсаткичлар ҳам таҳлил қилинди. Вилоятда 66 943 нафар педагог меҳнат қилмоқда. 2025 йилда педагогларнинг билимини баҳолаш учун 25 761 та ариза келиб тушган бўлиб, тест синовларида 23 555 нафар педагог иштирок этган. Уларнинг 8604 нафари, яъни 36,5 фоизи белгиланган чегаравий кўрсаткичдан ўтган.

Мажлисда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг таълим соҳасига кўрсатаётган қўллаб-қувватлаши ва берган топшириқларига мувофиқ таълим сифатини ошириш ишларини тизимли равишда давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Айниқса, қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасидаги таълим сифати тафовутини камайтириш, педагогларнинг касбий малакасини ошириш ҳамда ҳар бир ўқувчига сифатли таълим олиш имкониятини яратиш йўналишларига устувор аҳамият берилди.

Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб таълим бўлимлари туман ва шаҳар ҳокимликларига ўтказилишига эътибор қаратилди. Шу муносабат билан маҳаллий ижро этувчи органларнинг таълим сифати учун масъулиятини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Мажлисда Туркистон вилоятининг Таълим соҳасида сифатни таъминлаш департаменти раҳбари Камилла Ауанасова, Қ.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ректори Жанар Темирбекова, таълим соҳасининг мустақил эксперти, Халқаро EdCrunch конференцияси асосчиси Нурлан Қиясов ҳамда вилоят таълим соҳаси фахрийлари кенгаши раиси Нишан Байғутов маъруза қилиб, ўз таклиф ва фикрларини билдирди.

Туркистон вилоятида таълим сифатини ошириш, таълим муассасаларининг инфратузилмасини яхшилаш йўналишидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-04, 22:34 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.