26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон Ислом оламининг маданий пойтахти

2027 йилда Туркистон шаҳри Ислом оламининг маданий пойтахти мақомини олади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммитида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бундай қарор ИСЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган.

– ИСЕСКО ташкилоти қарорига кўра, муқаддас Туркистон шаҳри келгуси йили Ислом оламининг маданий пойтахтига айланади. Шу муносабат билан туркий тамаддуннинг маънавий муштараклиги ва узвийлигини асрашга қаратилган кенг кўламли тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз, – деди Президент.

Шунингдек, яқин кунларда Туркистон шаҳрида адабиёт ва тил масалаларига бағишланган Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро анжуман ҳамда туркий ва ислом олами музейшунослари қурултойи ўтказилади.

Ушбу халқаро тадбирлар юртимизнинг тарихий ва маънавий аҳамиятини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

 2027 йилда шаҳар Ислом олами маданий ҳаётининг муҳим марказларидан бирига айланади.

Туркистон шаҳар ички сиёсат бўлими, 2026-11-02, 23:50 7
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.