26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спортчилар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ХХ ёзги Осиё ўйинлари ва V Осиё параўйинлари ғолиб ҳамда совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Президент спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятларини мамлакат учун улкан ютуқ сифатида  баҳолаб, уларнинг меҳнати, иродаси ва ғалабага интилиши ёш авлод учун ибрат эканлигини таъкидлади.

– Спортчиларимизнинг ҳар бир ғалабаси халқимизга фахр  ва ифтихор бағишлайди. Улар қитъанинг энг кучли атлетлари иштирок этган  мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Спортчиларимиз қўлга киритган медаллар бутун халқимизни, айниқса, ёшларни руҳлантиради, — деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари сўнгги беш йилда мамлакатда спортни ривожлантиришга  616 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилганини қайд этди. Шу билан бирга, барча болалар учун спорт билан шуғулланиш имкониятини яратиш, янги спорт иншоотлари ва инклюзив марказлар барпо этиш зарурлигини таъкидлади.

Президент келгуси йилда Қозоғистонда бокс, дзюдо, таэквондо, стол тенниси ва киберспорт бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, ёш спортчилар ўртасида шорт-трек бўйича жаҳон чемпионати ва УЕФАнинг 51-конгресси ҳам мамлакатимизда ўтади.

Учрашувда Айсулу Сулейменованинг параўйинларда 100 метрга югуриш бўйича Осиё рекордини ўрнатгани, таэквондо бўйича Тамирлан Тлеулеснинг тарихда илк бор  Қозоғистонга Осиё ўйинлари олтин медалини келтиргани алоҳида эътироф этилди. Софья Берульцева ва Алексей Луценконинг натижаларига ҳам  ҳам юксак баҳо берилди.

Маросим якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев Осиё ўйинлари ва Осиё параўйинларида юксак  натижаларга эришган бир гуруҳ спортчиларга давлат мукофотларини топширди.                                                

Akorda.kz., 2026-11-11, 21:34 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.