26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик параспортчилар давлат мукофоти билан тақдирланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Осиё ўйинлари ва Осиё параўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлади. Давлат раҳбари маросимда Японияда ўтказилган XX ёзги Осиё ўйинлари ва V Осиё параўйинларида қозоғистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилганини таъкидлади.

Тақдирлаш маросимида Туркистон вилояти параспортчилари Ақтўлқин Сейилбекова ва Бексултан Қулмурза ҳам иштирок этиб, Президент қўлидан «Ерен еңбегі үшін» медалини қабул қилиб олди.

 Осиё параўйинларида  дзюдо бўйича Бексултан Қулмурза 81 килограммгача, Ақтўлқин Сейилбекова эса 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. Бағланбек Ўналбек эса 95 килограммдан юқори вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган.

 «Сауран» вилоят ногиронлар спорт клуби раҳбари Сабиржан Булдуруқов спортчиларнинг халқаро мусобақадаги муваффақиятида мураббийларнинг ҳам ҳиссаси катта эканини таъкидлади. Шунингдек, уларга навбатдаги мусобақаларда ҳам юксак натижалар тилади.                 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-11-11, 21:32 80
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.