26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида 3 мингдан ортиқ объект ва турар жой иссиқлик тизимига уланган

    Туркистон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида иситиш мавсуми 15 октябрь – 1 ноябрь кунлари бошланиб, айни пайтда белгиланган тартибда давом этмоқда. Ҳудудда иссиқлик таъминоти соҳасида 1та иссиқлик-энергетика мажмуаси, 34та марказлашган ва 2 210та бюджет ташкилотларига қарашли автоном қозонхона барқарор фаолият юритмоқда. Бугунги кунда иситиш тизимига 1 310та таълим, 737та соғлиқни сақлаш, 239та маданият, 74та спорт, 9та бандлик объекти ҳамда 737та кўп қаватли турар жой уланган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида бўлиб ўтган ҳафталик аппарат йиғилишида маълум қилинди.

     Йиғилишда вилоят ҳокими масъул бошқармалар, туман ва шаҳар ҳокимларига иситиш мавсумининг барқарор ўтишини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

     – Иситиш мавсумида барча коммунал ташкилотларнинг меъёрий ишлашини таъминлаш, аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иссиқхоналарни зарур иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш лозим. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларини кучайтиринг. Шунингдек, туман ва шаҳарларда маиший ҳамда ишлаб чиқариш мақсадларида газ тизимларидан фойдаланиш талабларини бузган шахсларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиб, бу йўналишда тизимли иш олиб боришни топшираман. Турар жойлар ва тадбиркорлик объектларининг газ сигнализаторлари билан таъминланганлигини назоратга олиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини текширинг, – деди Нуралхан Кўшеров. Шунингдек, иситиш тизимларининг узлуксиз ишлашини доимий назоратда тутиш вазифасини юклади.

     Йиғилишда вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Тўхтар Усубалиев 2026–2027 йиллар иситиш мавсумининг бориши ҳақида ахборот берди. Унинг маълум қилишича, вилоят ҳудудидаги қозонхоналар ҳарорат жадвалига мувофиқ белгиланган тартибда ишламоқда. Кўмир ташиш ишлари мунтазам амалга оширилмоқда. Иссиқлик-энергетика мажмуаларининг эҳтиёжини таъминлаш учун жами 8 минг тонна мазут зарур. Шу муносабат билан «Кентау Жылу» масъулияти чекланган жамияти ҳамда «Шолаққўрғон су» давлат коммунал корхонаси билан мазут етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган. Маҳсулотни ташиш ишлари тасдиқланган жадвал асосида олиб борилмоқда.

     «Кентау Жылу» масъулияти чекланган жамиятининг 2026–2027 йиллар иситиш мавсуми учун кўмирга бўлган эҳтиёжи 90 минг тоннани ташкил этади. Айни пайтда корхона омборида 56 199 тонна кўмир захираси мавжуд. Бундан ташқари, жорий йилда 45 минг тонна кўмир ташиш бўйича шартномалар тузилиб, етказиб бериш ишлари тўлиқ якунланган.

     Вилоятнинг кўмирга бўлган умумий эҳтиёжи 532,5 минг тоннани ташкил этади. Бугунги кунга қадар унинг 442,9 минг тоннаси етказиб берилган бўлиб, таъминланиш даражаси 83 фоизга етган. Ўтган ҳафтага нисбатан етказиб берилган кўмир ҳажми 38 минг тоннага ошган. Шунингдек, темир йўл шохобчаларида 57,4 минг тонна кўмир захираси жамғарилган.

     Аҳолининг иситиш мавсуми учун кўмирга бўлган эҳтиёжи 176 минг тоннани ташкил этади. Ҳозирга қадар унинг 169 минг тоннаси етказиб берилган. Бу умумий эҳтиёжнинг 96 фоизи таъминланганини англатади. Аҳолини кўмир билан таъминлаш ва уни ташиш ишларини 26та якка тартибдаги тадбиркор амалга оширмоқда.

     Иссиқхоналарни иситиш учун эса 271,2 минг тонна кўмир талаб этилади. Бугунги кунга қадар 188,8 минг тонна кўмир етказиб берилиб, эҳтиёжнинг 70 фоизи қопланган. Ўтган ҳафтага нисбатан иссиқхоналарга етказилган кўмир ҳажми 29,9 минг тоннага ошган.

      Шунингдек, аппарат йиғилишида иситиш мавсумида аҳолининг табиий газ ва қаттиқ ёқилғидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бу борада вилоят ҳокими аппарати раҳбарининг ўринбосари Адил Бектўрғанов ахборот берди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда вилоятда 406 215та турар жой мавжуд. Уларнинг 71,5 фоизида тушунтириш ишлари олиб борилган. Турар жойларнинг 69,5 фоизида мўрилар тозаланган. Газ сигнализаторлари билан таъминланиш даражаси эса 50,6 фоизни ташкил этади.

     Иситиш мавсумида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, кўмир захирасини етарли даражада шакллантириш, шунингдек, газ ва қаттиқ ёқилғидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишлар доимий назоратда бўлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-11-11, 20:46 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.