26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тил – дўтлик кўриги

Астана шаҳридаги Дўстлик уйида 25 октябрь – Республика куни ва 21 октябрь – Ўзбек тили кунига бағишланган «Тил – дўстлик кўприги» номли тантанали маданий-маърифий тадбир ўтди. Астана шаҳар «Пойтахт» ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан ташкил этилган байрам «Дўстлик уйи» ва «Жамоат тотувлиги» республика давлат муассасаси кўмагида ўтказилди.

Ушбу учрашув Қозоғистонда тил ва маданиятлар ранг-баранглигини таъминлаш, жамоат тотувлиги ва умуммиллий бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг амалий натижасини намоён этди. Она тилини ўрганиш, маданиятимизни тарғиб этиш ва маънавий меросимизни ёш авлодга етказиш учун яратилган имкониятларни кундалик фаолиятимизда ҳис этиб келмоқдамиз.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Халқ Кенгашининг биринчи сессиясида: «Биз этномаданият бирлашмалар, театрлар ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Бу – давлатнинг конституциявий мажбурияти», деб таъкидлаган эди.

Этномаданият бирлашмалар фаолияти учун хоналарнинг, маданий тадбирлар учун зал ва майдонларнинг бепул тақдим этилиши, она тилларини ўргатиш курсларининг фаолият юритиши ушбу қўллаб-қувватлашнинг амалий ифодасидир. Буларнинг барчаси тил ва анъаналарни асрашга, ёшларнинг ўз илдизларини англашига ҳамда умумий Ватанимиз – Қозоғистонга бўлган муҳаббатини юксалтиришга замин яратади. Ушбу тадбир ҳам Президент олиб бораётган бирдамлик ва ўзаро ҳурмат сиёсати ҳаётда рўёбга чиқаётганининг ёрқин инъикоси бўлди.

Тадбирнинг айнан 21 октябрь – дунёнинг турли бурчакларидаги ўзбеклар нишонлайдиган Ўзбек тили кунида ўтказилгани алоҳида аҳамиятга эга. 1989 йилнинг шу куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бугун у – Ўзбекистон Республикасининг давлат тили, шунингдек, Қозоғистондаги ўзбек этносининг она тили, тарихий хотираси ва маънавий меросининг ажралмас қисмидир.

Тадбирда Қозоғистон Халқ Кенгашининг Жамоат тотувлиги ва умуммиллий бирлик қўмитаси раиси Марат Алмас­ули Азилханов, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов, Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутати, Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Максим Рожин, жамоат ва сиёсат арбоби, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг собиқ депутати Ерсултан Бектурғанов табрик сўзларини йўлладилар.

Шунингдек, Қозоғистон уйғурлари республика этномаданият бирлашмаси филиали раиси Наргизам Маҳмудова, бирлашманинг Оналар кенгаши аъзоси Анара Қалибекова ва Оқсоқоллар кенгаши аъзоси Мирғулом Фузаилов она тилининг қадри, маданий мерос давомийлиги ва юрт ҳамжиҳатлигининг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини изҳор этдилар.

Учрашувни Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутати, Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шерзод Пўлатов олиб борди.

Байрамда бирлашма фаоллари, ижодий жамоалар ва ёш санъаткорлар фаол иштирок этдилар. Болаларнинг она тили ҳақидаги шеърларни меҳр ва иштиёқ билан ўқиши маънавий меросимиз авлоддан авлодга ўтиб бораётганини намоён этди. Маданиятни ривожлантириш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган юртдошларга эҳтиром кўрсатилди, байрам концерти эса барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Бу каби учрашувлар юртимиздаги дўстлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик ришталарини янада чуқурлаштиришга ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси номидан давлат томонидан кўрсатилаётган кўмак, она тилимиз ва маданиятимизни ривожлантириш учун яратилган шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирамиз. Дўстлик уйига, «Жамоат тотувлиги» муассасасига, ҳурматли меҳмонларимизга, сўзга чиққан иштирокчиларга ва байрамга ҳисса қўшган барча фаолларимизга ташаккур айтамиз!

Она тилимизни ардоқлаб, давлат тилини ҳурмат қилиб, умумий Ватанимиз бирлигини биргаликда мустаҳкамлайлик!

Мақсад БЕК, 2026-10-27, 21:40 54
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.