26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон байрам шукуҳига бурканди

Республика куни ҳамда Туркистон шаҳри куни муносабати билан «Керуен-Сарай Арена» сайёҳлик мажмуасида «Яшнайвер, Туркистон!» номли тантанали гала-концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев ва шаҳар ҳокими Азимбек Пазилбекули иштирок этди.

Байрам кечасида шаҳар ҳокими аҳоли ва меҳмонларни қўшалоқ байрам билан табриклаб, Республика кунининг мамлакат суверенитети ва мустақиллиги тарихидаги муҳим ўрнини таъкидлади. Шунингдек, Туркистоннинг халқимиз тарихидаги беқиёс ўрни ва бой маънавий меросига тўхталиб, шаҳар равнақига ҳисса қўшаётган фуқароларга миннатдорлик билдирди. Юртдошларга тинчлик-хотиржамлик, оилаларига файзу барака тилаб, муқаддас шаҳарнинг тараққиёти янада юксалишини истади.

Гала-концертда таниқли эстрада хонандалари Қайрат Нуртас, Абдижаппар Алқожа, Ернар Айдар ва Айдана Меденова ўз чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашдилар.

Қўшиқ ва қувончга бой кечада шаҳар аҳли ҳамда меҳмонлар қўшалоқ байрам шодлигини биргаликда баҳам кўриб, Туркистоннинг байрам шукуҳидан баҳраманд бўлдилар.

2026-10-27, 19:47 41
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.