26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноқонуний балиқ овлаш – жиноят

Вилоят полициячилари ноқонуний балиқ овлаган браконьерни ушлади. Жетисай туманидаги сув ҳавзалари ва дарёларида ноқонуний балиқ овлаш фактларини аниқлаш мақсадида туман полиция бўлими ходимлари рейд тадбирларини ўтказишмоқда.
Текширувлар чоғида Утиртўбе қишлоғидаги Чордара сув омбори ҳудудида маҳаллий фуқаро ноқонуний балиқ овлаётгани аниқланди. Ҳибсга олинган овчидан ашёвий далил сифатида резина қайиқ ва 3 метрли астрага (санчувчи асбоб) ёрдамида овланган 50 дона, умумий ҳисобда 93 кг балиқ ва овлаш асбоблари мусодара қилинди.
Ушбу факт бўйича ҚР ЖКнинг 335-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, судгача тергов амаллари бошланди. Полициячилар Қизил китобга кирган жониворлар ва ўсимликларни йўқотиш пайида бўлган фуқаролар қонун доирасида жавобга тортилиши ҳақида огоҳлантиради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-27, 02:43 134
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.