26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шарқ гавҳари – Туркистон!

Туркистон – бутун туркий оламнинг маънавий-маданий пойтахтига айланди


2018 йилда ҚР Тўнғич Президенти, Элбоши Нурсултан Назарбаев Туркистон вилоятини ташкил этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Туркистон шаҳри вилоят маркази мақомига эга бўлиб, тараққиётнинг янги босқичига кўчди.
Ўтган қисқа давр мобайнида минтақада улуғвор ишлар амалга оширилди. Элбоши топшириғига мувофиқ, вилоятлар, учта мегаполис ва мамлакатдаги йирик компаниялар Туркистонда аҳолига зарур иморатлар қуришга киришиб кетди. Президент сифатидаги хизмат сафарини Туркистондан бошлаган Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев ҳам Туркистонни бир муддатга ҳам унутмаяпти.
Ҳукуматининг қўллови билан муқаддас шаҳарни тараққий эттиришга туртки берадиган 5та тарихий қарор қабулланди. Ана шундай ғамхўрлик ва тарихга эҳтиром туфайли минтақамиз кундан-кунга гуллаб-яшнамоқда.
Давлат хазинасидан ажратилган ҳар бир тенге Туркистонни яшнатишга, вилоятнинг иқтисодиёти ва салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилмоқда. Туркистон шаҳрини жаҳон даражасидаги шаҳарга айлантириш мақсадида пандемия даврида ҳам бунёдкорлик ишлари бир муддат ҳам тўхтамаяпти.
Туркий оламга машҳур аллома, дин ва жамоат арбоби Хожа Аҳмад Яссавий ҳамда қозоқ хонлари ва бийлари, қаҳрамонлари ва буюк шахслари мангу макон топган Туркистоннинг ўзига хос қувват манбаи ва одамга ғайрат-шижоат бағишлайдиган хосияти бор. Шунинг учун ҳам бу шаҳарда яшаш, меҳнат қилишни туркистонликлар бахт деб билади.
Жаҳоннинг буюк мерослари қаторига киритилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини ҳамда бошқа тарихий ёдгорликларни кўз қорачиғидай асраб, келгуси авлодга етказишни муқаддас бурч деб билган туркистонликлар масъулияти бугундан эътиборан янада ошди.
Туркистон шаҳрида ҳозир кенг кўламдаги қурилиш авжида.
Шаҳарда халқаро талабларга жавоб берадиган уй-жойлар, маъмурий-тадбиркорлик маркази, маданият, спорт, тиббиёт ва маънавият соҳаларига тегишли иншоотлар қад ростламоқда.
Жорий йилнинг ўзида бир қанча бинолар фойдаланишга топширилади. Буларнинг барчаси – ёрқин келажак сари ташланган шахдам одимлардир.         

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2021-04-03, 03:10 496
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.