26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноқонуний қуроллар сотиб олинади

20 апрелдан бошлаб, аҳолидан ноқонуний равишда сақланаётган қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни харид қилиш юзасидан анъанавий акция бошланди. Бу ҳақда Туркистон вилоят Полиция департаменти Маъмурий полиция бошқармаси раҳбари, полиция полковниги Алмас Тастанбеков маълум қилди.
– Йил бошидан буён 3 марта “Қурол” жадал-профилактик тадбири ўтказилди. 5 апрелда бошланган тадбирда 4 кеча-кундуз давомида 18та ов милтиғи рўйхатга олинди. Шунингдек, 3200дан зиёд қурол эгалари текширилиб, 160та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди ва уларга баённомалар тўлдирилди. 20 апрелдан бошлаб вилоятимизда аҳолидан ноқонуний равишда сақланаётган қурол-яроғ, ўқ-дори ва портлатувчи моддаларни сотиб олиш учун махсус акция ўтказилмоқда. Бунинг учун вилоятимизга давлатдан махсус маблағ ажратилди. Шу боис маҳаллий фуқаролар ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган қуролга эга бўлса, уни бизга ўтказиб, мукофотга эга бўлишлари мумкин, – деди полиция полковниги.
Кимда ким ўз ихтиёрига кўра уйидаги қуролини ўтказса, унинг техник аҳволи инобатга олиниб, комиссия қарорига кўра 10дан 100гача ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида мукофот пули тўланади. Бу маблағ қурол ўтказган шахснинг ҳисоб рақамига тушади.
Ўз ихтиёри бўйича ноқонуний сақланаётган қуролни ўтказган шахс жиноий, маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-24, 03:27 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.