26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кенгашганга кенг дунё

Марказий Осиё давлатлари президентлари хавфсизлик ва ҳамкорлик борасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, касалликлар ва биохавфсизлик устидан назорат бўйича минтақавий марказлар тармоғини ҳамда БМТ шафелигида транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этишга келишиб олдилар. Давлатлар иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, музликларни сақлаб қолиш, ўрмонлар майдонларини кенгайтириш ва табиий офатлар хавфини камайтиришда ҳамкорликни давом эттиради.
Маслаҳат учрашувлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари минтақани ривожлантириш масалаларини муттасил назорат қилиш учун доимий маслаҳат майдони сифатида белгиланди. Туркманистонда ўтган учинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган минтақа давлатлари раҳбарларининг қўшма баёнотида шу ҳақда сўз борди.
Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тезроқ тартибга солиш Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири эканини таъкидладилар ҳамда мазкур мамлакатда тинчлик ва келишувга эришишга кўмаклашишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Келгусида Марказий Осиё давлатлари барча манфаатдор давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларини қайта тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайдилар.
Минтақа мамлакатлари молия тизимини биргаликда ривожлантириш ва минтақага сармояларни жалб қилиш мақсадида «Астана» Халқаро молия марказидан Марказий Осиё минтақаси давлатлари ҳамда хорижий сармоядорларни боғлайдиган иқтисодий майдон сифатида фойдаланишга келишиб олдилар.
Марказий Осиё давлатлари минтақа давлатлари ўртасидаги миграцияни назорат қилиш соҳасида тегишли органларнинг ўзаро алоқаларини кучайтириш, шунингдек, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдам кўрсатишнинг аҳамиятини тан олдилар.
Минтақанинг бешта давлати товар ва юкларнинг эркин ва тўсиқларсиз транзити учун транспорт-транзит соҳасида ҳамкорлик, жумладан, авиациявий, автомобиль, темир йўл, дарё ва денгиз транспорти учун халқаро йўналишларни, халқаро кўп тармоқли логистика, савдо ва сайёҳлик марказларини замонавийлаштириш, инновациявий, энергия тежамкор ва электрон технологияларни жорий этиш ҳамда трансчегаравий жараёнларни соддалаштиришнинг муҳимлигини таъкидладилар.
Томонлар «Шимол-Жануб» ва «Шарқ-Ғарб» халқаро йўлакларини биргаликда ривожлантириш борасида саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш зарурлигини қайд этдилар.
Келгусида Марказий Осиёда транспорт коммуникациялари ва транспорт тизимини ҳамкорликда ривожлантириш юзасидан дастур ва битимларни келишиб олиш борасида минтақавий учрашувларни ташкил этиш масалалари тезлаштирилади. Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари Ўзбекистоннинг БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
Минтақа давлатлари савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика ва инновациявий йўналишларидаги ҳамкорликка қаратилган Марказий Осиё давлатлари саноатчилари ва тадбиркорларининг беш томонлама кенгашини ташкил этиш зарурлигини маълум қилдилар.
Томонлар инновациявий дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш, илмий тадқиқотларни биргаликда ўтказиш, ижтимоий ва иқтисодий ўсишнинг янги манбаларини топиш мақсадларида илмий-тадқиқот марказлари ўртасида тажриба алмашишда кучларни бирлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Улар, шунингдек, олий ўқув юртлариаро ва илмий алмашинувлар юзасидан минтақавий дастурни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Марказий Осиёнинг барча давлатлари иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва уларга мослашиш, чўллашишга қарши кураш, сув-энергетика захираларидан самарали фойдаланиш, атроф-муҳит ва экологияни муҳофаза қилиш, музликларни сақлаш ва уран чиқиндилари омборларини назорат қилиш, захира тежамкор ва яшил технологияларни, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш юзасидан лойиҳа ва дастурларни илгари суриш соҳаларида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этдилар.
Дунёвий иқлим ўзгаришларининг жаҳондаги, жумладан, Марказий Осиёдаги музликларга салбий таъсирини ҳисобга олиб, минтақа давлатлари Тожикистоннинг 2025 йилни Музликларни сақлаб қолиш халқаро йили деб эълон қилиш ҳамда Музликларни ҳимоя қилиш халқаро жамғармасини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари БМТ шафелигида энергетикадаги устувор йўналишлардан бири сифатида водородни ривожлантириш мақсадида халқаро йўл харитасини ишлаб чиқиш ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.
Учрашув иштирокчилари минтақадаги, шу жумладан, Орол денгизи ҳавзаси, айниқса, экологик таназзулга юз тутган ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни соғломлаштириш, иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кучларни бирлаштириш, шунингдек, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, ерлар деградацияси, музликларни сақлаб қолиш, ўрмон майдонларини кенгайтириш, табиий офатлар, жумладан, сув тошқинлари, селлар, қурғоқчилик хавфини камайтириш ҳамда тоза ичимли сув таъминоти юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирларни қабул қилишга келишиб олдилар.
Минтақа давлатлари Қозоғистоннинг БМТ шафелигида касалликлар ва биохавфсизлик устидан назорат борасида минтақавий марказлар тармоғини ташкил этиш, шунингдек, БМТ шафелигида махсус кўп томонлама орган – БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳисоб берадиган Биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентлик таъсис этиш ташаббусларини қўллаб-қувватладилар.
Томонлар, шунингдек, вируслар ва бошқа инфекцияларнинг юзага келиш сабаблари, улар келтириб чиқарадиган касалликларнинг пайдо бўлиш шакллари, юқумли хасталикларни даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганиш борасида минтақавий дастакларни ташкил этишга келишиб олдилар.
Марказий Осиё давлатлари озиқ-овқат ва бирламчи эҳтиёж товарлари учун «яшил йўлак» дастакларини жорий этиш ва етказиб бериш занжирини қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.
Минтақа давлатлари сайёҳлик соҳасида, жумладан, пандемиядан кейин мазкур соҳанинг қайта тикланишини тезлаштириш ва минтақа давлатлари ўртасида сайёҳлик алмашинувини қайта йўлга қўйиш зарурлигини қайд этдилар, трансчегаравий ҳудудларда сайёҳлик ҳудуд ва кластерларни ташкил этиш юзасидан ишларни жадаллаштиришга келишиб олдилар.
– Марказий Осиё учун сув бирлаштирувчи тамойилга айланиши ва ҳеч қачон ажратувчи омил бўлмаслиги керак, – деди маслаҳат кенгашида сўз олган Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев.
– Биз аллақачон сув тақчиллиги ва қурғоқчилик кўринишидаги дунёвий исишнинг оқибатларини бошдан кечирмоқдамиз. Бу, айниқса, Сирдарё ҳавзасида сезилмоқда. Фақат охирги икки йилда, вегетация даврида Шардара сув омборига юбориладиган сув оқими 40 фоизга, Кичик Орол денгизига эса 60 фоизга камайди. Трансчегаравий дарёлар захираларини ҳамкорликда самарали бошқариш, илғор технологик ечимларни жорий этиш учун сувнинг бирлаштирилган сиёсатини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Мақсадларимиз барча томонлар манфаатларини ҳисобга олиш ва ўзаро мажбуриятларни тўлиқ бажариш каби тамойиллар асосида амалга оширилиши зарур. Марказий Осиё учун сув бирлаштирувчи кучдир ва ҳеч қачон ажратувчи тамойилга айланмаслиги жоиз.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда пандемияга қарши курашда яқиндан мувофиқлаштириш ва ўзаро ёрдам масалаларини муҳокама қилиш чоғида қатор ташаббусларни илгари сурди. Чунончи, у Марказий Осиё давлатларининг ягона ахборот тизимини ишга туширишни таклиф қилди.
– Биз тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш учун ягона ахборот тизимини ишга туширишни, юқумли касалликларнинг олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволаш, тиббиёт ходимларини ўқитиш, фармакология бўйича илмий ҳамкорлик ва ҳаётий аҳамиятга эга дори воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик борасида тажриба алмашишни кенгайтиришни таклиф қиламиз, – деди Ўзбекистон Президенти.
 Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги саммитда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё бўйича пренвентив дипломатия минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман иштирок этди.
***
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви доирасида Қасим-Жўмарт Тўқаев, Садир Жапаров, Эмомали Раҳмон, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Шавкат Мирзиёев миллий товарлар кўргазмасига ташриф буюришди.
Экспозицияда иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ғоялар, технологиялар, янгиликлар, саноат ва ишлаб чиқариш ускуналари, турли соҳалар маҳсулотлари намойиш этилди.
Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари минтақа мамлакатлари миллий таомлари халқаро фестивалининг меҳмони бўлишди.
Тадбир ниҳоясида давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари санъат усталарининг концертига ташриф буюришди.                 

Аkorda.kz, 2021-08-10, 02:03 97
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.