26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноқонуний ҳаракатлар танқид қилинди

Nur Otan партияси Туркистон вилоят маслаҳати фракциясининг йиғилиши ўтди. Унда Туркистон вилоят маслаҳатининг котиби Қайрат Балабиев, вилоят маслаҳати депутатлари ва масъул бошқарма раҳбарлари, ўринбосарлари, алоқа операторларининг вакиллари иштирок этишди. Минтақанинг тараққиёти ҳамда Nur Otan партиясининг Йўл харитаси ижроси юзасидан фракция етакчиси Бейсен Тажибаев сўзга чиқди ва мажлисга раислик қилди. У партия Раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек минтақаларда фракция фаолиятини кучайтириш, ўткир муаммоларни ҳал қилишни топширгани ва ушбу йўналишда ишлар давом этаётганини маълум қилди.

Кун тартибидаги масала бўйича Туркистон вилоятининг стратегия ҳамда иқтисодий тараққиёт бошқармаси раҳбари Қанат Қайипбекнинг маърузаси тингланди. Унинг айтишича, уч йилда амалга оширилган кўламдор ишларнинг натижасида Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг 1-босқичи якунланиб, асосий ижтимоий инфратузилма барпо этилди. Жами 445 млрд. тенгега янги 257 иншоот қурилиши олиб борилди. Унинг ичида 230 млрд. тенге хусусий сармоядорлар ҳисобидан амалга ошди.
Nur Otan фракцияси депутатларини Туркистон вилоятининг баъзи қишлоқларида интернет тезлиги пастлигидан хавотир билдириб, ушбу масалага оид саволлар беришди. Бу саволларга вилоят рақамлаштириш, давлат хизматлари ва архивлар бошқармаси раҳбари Елнур Ўтебаевга йўлланди. Бошқарма бошлиғи вилоят интернет билан таъминлаш бўйича масъул бўлимнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, Туркистон шаҳрини рақамлаштириш доирасида 48та ташаббуснинг 25таси амалга оширилган, маблағни оптималлаштириш, 2020 йилда ишларни тизимлаштириш натижасида босқичма-босқич 244,5 млн. тенге тежалган ва давлатга қайтарилган.
Депутатлар мобил алоқа ночор ва умуман йўқ 151та аҳоли манзилининг масаласини ҳам кўтардилар. Вилоятда республика, вилоят, туман ва шаҳар аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг 3400 чақиримида, яъни 51,5 фоизида интернет ва уяли алоқанинг йўқлиги ҳам танқид остига олинди. “КСелл” ҲЖ, “Билайн” ҲЖ вакилларига тегишли тавсиялар айтилди.
Кун тартибидаги яна бир масала – минтақадаги қазилма бойликлардан қонуний фойдаланишдаги тўсиқлар ва соҳадаги ишлар сараланди. Вилоят сармоя ва экспорт бошқармаси раҳбари ўринбосари Қанат Шўнбасовнинг айтишича, вилоят ҳудудида кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қайта ишлаш бўйича жами 110 шартнома ва 38та лицензия берилган.
– Текшириш давомида шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаётгани аниқланди, белгиланган муддатдан олдин 18та шартнома ва 4та лицензия бекор қилинган. Хусусан, Оқсув дарёси бўйидаги 10та жойда қазиб олиш учун берилган лизенция бекор қилинди. Бугунги кунда минтақада тоғ-кон ишлари бўйича тузилган шартномалар ва лицензиялар сони 148тадан 124тага камайди, – деди Қ. Шўнбасов.
– Биз кўллар, дарёларни ва тарихий жойларимизни кўз қорачиғидек асрашимиз керак. Афсуски, даромадни биринчи ўринга қўядиган тадбиркорлар минерал захиралардан фойдаланиш доирасига риоя қилмай, атроф-муҳитга зарар етказади. Бу қонунбузарликларнинг олдини олиш учун биз тегишли идоралар, ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди депутатлар.
Юқоридаги масалаларнинг ҳал этилишини партия ўз назоратига олади.

Nur Otan партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2021-10-16, 03:50 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.