26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адолатли Қозоғистонда инсон қадри устувор

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида Президент Қ. Тўқаев Ҳукуматнинг ҳозирги босқичдаги фаолиятига қониқарли баҳо бериб, мамлакатимизда юритилаётган ислоҳотлардан кутиладиган энг муҳим натижа – аҳоли фаровонлигини юксалтириш, уларнинг даромадларини ошириш, дея таъкидлади. 

Иқтисодий ислоҳотлар кутилганидек яхши самара бермаяпти. Дарҳақиқат, биринчи ярим йилликда иқтисодиётда 3,4 фоизга ўсим бўлишига қарамай, инфляция 14,3 фоизга етган. Нарх-навонинг ўсиши, айниқса, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламига кучли таъсир кўрсатди. Президентнинг айтишича, Ҳукумат қимматчиликнинг сабаби билан эмас, оқибатлари билан курашмоқда, яъни бозор иқтисодига мос янги муносабатлар йўқ. Шунингдек, маҳсулотларни экспорт қилиш борасида, барқарорлаштириш жамғармаларининг фаолиятида ҳам камчиликлар мавжуд.  Ишсизлик – долзарб масала. Айниқса, ёшларни доимий иш билан таъминлаш эътиборга муҳтож. Шу мақсадда Ҳукуматга меҳнат бозорини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Президент, шунингдек, нефть маҳсулотларини қайта тайёрлаш, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, йўл қурилиши соҳасидаги масалаларга ҳам алоҳида тўхталди. 

Янги Қозоғистонни барпо этиш борасидаги Президент ташаббусларини ҳаётга жорий этиш Ҳукуматнинг, маҳаллий ижро органларининг, қолаверса, мамлакатимиз ҳар бир фуқароси зиммасидаги масъулиятли вазифадир.

Фахриддин ҚОРАТОЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутати, 2022-07-16, 03:13 6296
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.