26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихга муҳрланган тасвирлар

Ахмет ​​Байтурсинулининг ҳеч қаерда чоп этилмаган сурати ва видеоси мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

"Хушхабар! Олимларимиз Озарбайжон архивидан халқ устози Ахмет ​​Байтурсинулининг илгари эълон қилинмаган видео ва сурати туширилган тасмани мамлакатга олиб келишди. Видеотасмада 1926 йил 26 февралдан 5 мартгача Озарбайжон ССРда ўтган І Бутуниттифоқ туркшунослар қурултойи акс эттирилган", деб ёзади вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ахмет Байтурсинули 8 дақиқалик видеода 6 марта чиқади. Қизиғи шундаки, конгрессда учта оператор ишлаган. Олимларимиз томонидан топилган видеодан ташқари яна иккита қурилма томонидан олинган видеолар ҳам бўлиши мумкин. Келгусида уни излаб топиш ёш олимлар зиммасига юклатилган.

Сурат эса Озарбайжон давлат санъат ва маданият архиви ходими, олим Фарҳод Ақзоданинг шахсий жамланмасидан олинди. Биринчи туркшунослар анжуманида туширилган суратда Ахмет Байтурсинули, Элдес Ўмарули, Билол Сулеев ва бошқаларни кўришингиз мумкин.

– Ушбу ишлар учун Ахмет ​​Байтурсинули номидаги Тилшунослик институти директори ўринбосари Ермухамет Маралбек ва Ономастика бўлими кичик илмий ходими Арлен Сейитбатқага миннатдорчилик билдирамиз, – деди Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек.

Хабар 24 маълумотлари асосида, 2022-09-15, 02:17 4077
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.