26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Бирлик бўлмай – тириклик бўлмас''

“Бирлик бўлмай – тириклик бўлмас”, деган ибратли нақл бор. Баракани кўзлаган юрт доим аҳилликни ялов қилишдан чарчамаган, чарчамайди ҳам. Қозоғистон халқининг муштарак тарихи эгамен элимиздаги бирлик ва жамоат тотувлигининг манбаидир.

Асрлар давомида тақдирнинг талай синовларидан ўтган халқларни бағрига сиғдира олган муқаддас қозоқ замини кўплаб этнос вакилларига қутлуғ макондир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда юртда хайрли ишлар бор, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик ҳукмрон. Мамлакатимиз Президенти Қозоғистонни Ватаним, деб биладиган турли этнос вакилларининг ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Ҳар бир миллатнинг ўз она тилини ўрганиши, урф-одатлари ва анъаналарини янгилаши, шунингдек, маданияти ва адабиётини ривожлантириши борасида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Турли миллат вакиллари юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб, эзгу ташаббусларнинг бошида турибди. Улар қаторида Қозоғистонда яшаётган ўзбеклар ҳам эл бирлиги ва тараққиётига ҳисса қўшмоқда.

Давлатимизнинг ажралмас қисми бўлган ўзбек миллати вакиллари ҳамжиҳатликда юрт равнақига баракали ҳисса қўшишни ўзларининг муқаддас бурчи деб биладилар. Қозоғистон халқи Ассамблеясининг бирлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги сиёсатини қўллаб-қувваатлайдилар. Мен ҳам эл Президентининг бирлик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб, фуқаролар орасида тотувлик пойдеворининг мустаҳкам бўлишига ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман. Мен бошқараётган “NiK” корпорациясида 10дан зиёд этнос вакиллари фаолият юритади. Уларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигидан, бир оила фарзандларидек бир-бирини ҳурмат қилишидан мамнунман.

Камина Ватанимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, элимизнинг ижтимоий-иқтисодий равнақи йўлида меҳнат қилиб келмоқдаман. Қозоғистонликларга: тотув бўлайлик, Бош Қомусимизда белгиланганидек ҳаёт кечирайлик, кучли, дунёвий давлатимиз, мамлакатимиздаги барча этнос вакиллари аҳил бўлса, биз ҳар қандай қийинчиликни енгамиз, дегим келади!

Қозоқ халқининг улуғ ёзувчиси Ахмет Байтурсинули: “Билимли бўлиш учун ўқиш керак. Бой бўлиш учун касб керак. Кучли бўлиш учун бирлик керак. Шу “керак”ларнинг йўлида меҳнат қилиш керак”, деб жуда тўғри таъкидлаган. Шундай экан, тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлида, Янги Қозоғистон юксалиши ва тараққиёти йўлида меҳнат қилишдан ҳоримайлик, азиз дўстлар!

2022 йил 20 ноябрда барча ватандошларимни муҳим сиёсий жараён – Қозоғистон Республикаси  Президентининг навбатдан ташқари сайловида фаол иштирок этишга чақираман!

Қозоғистонда яшаётган 130дан зиёд миллат ва элат вакилларининг муқаддас чанғароқ остида тотув ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришларига тилакдошман!

Бадритдин НИШОНҚУЛОВ, вилоят маслаҳати депутати, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2022-11-17, 21:21 8994
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.