26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги сайлов тизими – мамлакат манфаати йўлидаги дадил қадам

Сўнгги бир йилда мамлакатимиз турли воқеалар, сиёсий жараёнларни бошидан кечирди. Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг Янги, Адолатли Қозоғистоннинг тамал тошини қўйиш борасидаги ташаббуси ўз мевасини бермоқда.

Ўтган йилнинг асосий сиёсий воқеалардан бири бу – умумхалқ референдумида халқ ўз келажагини танлаб, Конституциямиз халқ орзусидаги ўзгаришлар негизида ислоҳот қилинмоқда.  

Куни кеча Давлат раҳбари Парламент Мажлиси ва маҳаллий маслаҳатлар депутатларининг навбатдан ташқари сайловини ўтказиш тўғрисидаги баёнотини эълон қилиб, муҳим масалаларга тўхталди. Референдумда қабул қилинган янги қонун лойиҳаси талабларига мувофиқ, март ойининг 19 санасида Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутатларининг навбатдан ташқари сайлови ўтади. Давлат раҳбарининг фармонига кўра, ҳозирги Парламент Мажлиси ва барча даражадаги маслаҳатларнинг ваколатлари тўхтатилди. Халқнинг манфаатини кўзлаган янги қонун лойиҳаси қоидалари асосида Мажлис депутатларининг 70 фоизи партиявий тизим бўйича, 30 фоизи бир мандатли округлардан сайланса, барча даражадаги маслаҳат депутатлари ҳам аралаш тизим орқали мандатга эга бўлади. Бу – кўпчиликнинг фикри инобатга олиниб, барчага бирдек танловни амалга ошириш имкониятини яратган муҳим қарор экани шубҳасиз. 

Нима десак ҳам, истиқболдаги ўзгаришлар эл тарихидаги жуда масъулиятли, муҳим воқеа экани аниқ. Сўздагина эмас, халқ эзгулигини амалда кўрадиган, янги даврга қадам қўядиган Янги Қозоғистоннинг келажаги учун ҳар биримиз сиёсий жараёнларда фаоллик кўрсатиб, иштирок этайлик ва ўз фикримизни билдирайлик. Бу  бизнинг фуқаровий, шу элнинг келажаги ҳақида қайғурадиган фарзанди сифатидаги бурчимиздир.

 

Сауле ДАУЛЕТАЛИНА, “Медина” жамоат бирлашмасининг раисаси, 2023-01-21, 02:38 8405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.