26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатликка муносиблар тавсия этилади

Жорий йилнинг 19 марти мамлакатимизнинг тараққиёт йўлидаги муҳим саналаридан бири бўлади.

Давлат раҳбари томонидан ўтган йили йўлга қўйилган конституциявий ислоҳотлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Аввало, умумхалқ референдумида Бош Қомусимизга ўзгартишлар киритиш масаласи ҳал қилинди. Сўнг Президент сайлови ўтди. Келгуси босқич – яқинда Сенат депутатлари сайлови якунланиб, Парламент Олий палатаси ҳам қайта шаклланди. Эндиги навбат – қонун чиқарувчи органнинг қуйи палатасини қайта шакллантириш.Президент фармонига кўра, сайлов 19 мартга белгиланди.

Сайловлар орасида энг қизғин, кескин рақобат билан ўтадигани бу – Мажлис ва маҳаллий маслаҳатлар депутатлигига ўтадиган сайловлар экани, шубҳасиз. Бу сафар ҳам қизғин кечади, шекилли. Бунга сайловни ўтказиш тўғрисидаги режани Президентимизнинг ўтган йилги Мактубида маълум қилгани ҳам сабаб бўлиши, эҳтимол. Бу кутилмаганда қабул қилинган қарор эмас, ҳар томонлама пухта ўрганилгандан сўнг амалга оширилган сиёсий хулоса эканлиги кўриниб турибди.

Сайлов жараёнидаги ўзгаришлар ҳам бахти кулганларга зўр имконият. Энди Мажлис депутатларининг 70 фоизи партиявий тизим орқали, қолган 30 фоизи эса бир мандатли округлардан сайланади. Вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлардаги маслаҳат депутатлари ҳам аралаш тизим бўйича сайланади. Депутатларнинг 50 фоизи бир мандатли тизим орқали, 50 фоизи партиявий тизим орқали ўтади. Туман ва вилоят аҳамиятига молик шаҳарлардаги маслаҳат сайловида фуқаролар бир мандатли округлардан чиққан номзодларга овоз берадилар. Шу тариқа, Мажлис ва маслаҳатлар янги намуна бўйича шакллантирилади.

Мамлакатимиз Президенти томонидан Сенатга ҚХА номидан тайинланадиган 5 нафар депутат орасида ушбу масъулиятли вазифага муносиб миллатдошимиз бўлишига ишонамиз. 

Энг муҳими, халқпарвар шахслар, мамлакат манфаатини ўз манфаатидан устун қўя оладиган, айтадиган сўзи бор, ўткир ғояли шахслар депутатлик минбаридан жой олса, айни муддао бўларди. 

Алишер СОТВОЛДИЕВ, “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг Директор- бош муҳаррири, 2023-01-21, 04:07 518
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.