26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўхшаши йўқ дендробоғ барпо этилмоқда

Туркистон шаҳридаги дедробоғ мамлакатимиздаги ўзгача ҳордиқ масканларининг бирига айланади. 28 гектарга яқин майдонни эгаллаган истироҳат боғида сунъий кўл барпо этилмоқда. Унда 0,6 млн. куб метр сув тўплаш имконияти мавжуд бўлади. Бу ерда шаҳар аҳолиси ва саёҳатчилар учун барча шароитлар яратилади. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди дендробоққа бориб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

– Яшил майдон – шаҳарнинг “ўпкаси”. Дендробоғда аввало одамлар биринчи навбатда тоза ҳавода сайр қилиш ва дам олиш имкониятига эга бўлиши керак. Ҳар бир иншоотнинг қурилиши қатъий назорат остида бўлади, – деди вилоят ҳокими. 

Сўнг вилоят ҳокими “Туран” уй-жой мажмуасидаги 7 қаватли 32та уйнинг қурилиш ишлари билан танишди. Бу ишларга 13та компания сафарбар этилган. Бугунги кунда уйларнинг деворлари кўтарилган. Пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш майдонларида 600 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.

Маъмурий-тадбиркорлик марказидаги автотураргоҳ мавжуд 20 қаватли уй ва маъмурий бинога эга 20 қаватли уйнинг қурилиши юқори суръатларда давом этмоқда. Улардан бирининг қурилиши июль ойида якунланади, иккинчиси эса йил охирида фойдаланишга топширилади. 

Минтақа раҳбари пудратчиларга ишларни талаб даражасида бажаришни топширди.

2023-01-24, 03:32 207
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.