26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Заводни қутқариш лозим

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуралхан Кўшеров “Sas-Tobe Technologies” МЧБ ишчи-хизматчилари билан учрашди. 

Тулкибош туманидаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири бўлган масъулияти чекланган биродарликда 567 одам меҳнат қилади. Йилига 450 минг тонна цемент, 90 минг тонна оҳак ишлаб чиқарадиган заводнинг бугунги кунда банк олдидаги қарзини узиш масаласи муаммо бўлмоқда.

Ушбу масалани муҳокама қилиб, тегишли қарор қабул қилиш мақсадида, вилоят ҳокимининг ўринбосари корхонага бориб, раҳбарият ва ишчилар билан учрашди. Учрашувда туман ҳокими Н. Байғут, туман прокурори, вилоят меҳнат инспекцияси раҳбари, солиқ бошқармаси раҳбарининг ўринбосари иштирок этди.

Корхона раҳбарлари завод иш суръатини ўзгартирмаслиги учун вақтида ойлик маошлари берилаётганини айтиб, вилоят ҳокимининг муовинидан ёрдам сўради. Нуралхан Кўшеров ишчи-хизматчиларнинг илтимоси эътиборга олиниб, давлат томонидан қўллов кўрсатилиши учун тегишли тадбирлар юритилишини таъкидлади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-16, 04:29 173
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.