26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туризмга янгича ёндашиш зарур

Пойтахтимизда VIII чақириқ ҚР Парламентининг биринчи сессияси ўтди. Унда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат ва Парламентга сайёҳликни ривожлантиришга доир қатор топшириқлар берди.

– Ҳукумат ва Парламент сайёҳликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратиши керак. Мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантириш имкониятлари зўр, бетакрор ва сўлим жойларимиз жуда кўп. Бироқ, шу ерларга бориб, дам олишнинг имконияти деярли йўқ. Соҳага тубдан янгича ёндашиш зарур. Аввало, инфратузилмани мажмуавий равишда ҳал этиб, хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш керак, – деди Қасим-Жўмарт Кемелули. 

Бундан ташқари, Президент тадбиркорлар сайёҳликнинг истиқболи ёрқинлигини тасаввур қилишлари зарурлигини таъкидлади. Мамлакатимизда чет элдан келадиган саёҳатчилар иштиёқ билан томоша қиладиган жойлар жуда кўп. Шундай бўлишига қарамай, ушбу соҳа биз кутгандек юксамаётгани рост.

Республикамизда хушманзара, тарихи бой кўҳна қадамжоларни сайёҳлик масканларига айлантиришга нима тўсқинлик қилмоқда? Таркиби янгиланган Парламент ушбу масалани ҳал этишга киришади. Қадамжоларга олиб борадиган йўлларнинг носозлиги, у ерларда меҳмонларга кўрсатиладиган хизматларнинг сифатсизлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу масалалар ҳам ижобий ҳал этилишига умид қиламиз.

 

Улжалғас МУСТАФАЕВА, ҚР Маданият арбоби., 2023-03-30, 02:37 7605
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.