26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Конституциявий ислоҳотлар сиёсий тизимнинг янгиланишига имкон берди

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев VIII чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламентининг биринчи сессияси мажлисида сўзлаган нутқидан таъсирландик. 

Президентимиз Ўз маърузасида юртимиз ёшларига доим ўзгача эътибор қаратиб келаётганини алоҳида таъкидлади. “Ҳокимиятга дунёқараши илғор, билимли ёшлар келиши кераклигини доим айтиб келганман. Ёш авлод юрт иши билан машғул бўлиши муҳим масала. Улар жамиятга янги қадриятларни олиб келиши керак. Сайлов даврида ёш номзодлар бирлашиб, ўз гуруҳини ташкил этишгани маълум. Мазкур иттифоқнинг фаол ёшлари Парламентга ва маслаҳатларга ўтди”, дея, ёшларнинг юртимиз сиёсий ҳаётидаги иштирокига алоҳида тўхталди. 

Давлат раҳбарининг айтишича, ҳокимият тармоғига сиёсатчиларнинг янги авлоди келяпти. Ёшлар буни юртимизнинг тараққиётига тақдим этилган имконият деб баҳолашлари керак. Хотин-қизлар ҳамда алоҳида эҳтиёжларга эга ҳамюртларимизнинг Мажлисга ўтиши учун шароитлар яратилиши ҳам – адолатли жамиятнинг шаклланишидан дарак беради. 

Жорий сайлов номзодларга қўйилган талабларнинг ўзгарганини кўрсатди. Аҳоли билан тиғиз алоқа ўрнатиш муҳим. Ваҳоланки, Президентимиз таъкидлаганидек, сайловчилар ўзининг эҳтиёжларидан хабардор ва уларни муҳофаза қила оладиган фуқароларга овоз беришди. 

Менга ҳам жорий йил 6-бор Туркистон вилоят маслаҳатига депутат бўлиб сайланиш насиб этди. Сайловчиларимнинг манфаатларини ҳимоя қилиш фуқаролик ва депутатлик бурчим, деб биламан.

Дулат АБИШ, Туркистон вилояти маслаҳатининг депутати, 2023-03-30, 02:42 7633
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.