26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда халқаро анжуман

Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон тарихий ёдгорликлар рўйхатига киритилганига жорий йилда 20 йил тўлди. Шу боис, вилоят марказида “Жаҳон маданий меросларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва бошқариш” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтди.

17-18 апрель кунлари уюштирилган халқаро тадбирда мамлакатимиз ва хорижий давлатлар, шу жумладан, Туркия, Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон давлатларининг тарихий-маданий меросини муҳофазалаш вакиллари, қўриқ ва тарихий-ўлкашунослик музейлари ва илмий-тадқиқот уюшмаларининг ходимлари иштирок этди. Тадбирда Қозоғистондаги тарихий-маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мавзулар доирасида муҳокамалар юритилиб, долзарб масалалар таҳлил қилинди.

Анжуманда сўзга чиққан Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўйича ўхшаши йўқ мақбарани муҳофаза қилишнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини муҳофаза қилиш, сақлаш ва бебаҳо меросимизни бутун жаҳонга тарғиб қилиш – нафақат бугунги анжуман доирасида, балки муттасил муҳокама қилинадиган мавзудир. Бу борада қатор ишлар амалга оширилиб, халқаро доирадаги тадбирлар ўтказилди. Юртимизнинг маънавий пойтахтига қилган сафарларингиз муваффақиятли ўтсин. Маданий меросни муҳофазалашни мақсад қилган олимлар ва мутахассислар тарихни чуқур ўрганишимизга, обидаларни меҳр билан муҳофаза қилишга, миллий ўзликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшишига ишончимиз комил. Мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар бир кунлик эмас, доимий тарзда давом эттирилиши режаланмоқда. Жорий йил Туркистон вилоятининг ташкил этилганига 5 йил тўлмоқда. Президент Қ. Тўқаевнинг ташаббуси билан Туркистонга тарихий ва маънавий пойтахт мақоми берилади. Бу мақом берилганидан сўнг ҳам маданий меросларни тадқиқ қилиш ва муҳофазалаш ишлари янада кучайтирилади. Туркий олам олимларининг Туркистонни ўрганишга алоҳида эътибор қаратаётганидан мамнун. Шунинг учун биз ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди Бейсен Тажибаев.

600 йиллик тарихга эга ва бутун мусулмон жамоатчилиги учун муқаддас қадамжо ҳисобланадиган мақбарани сақлаш ва муҳофазаланиши доим давлат эътиборида.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қ. Тўқаев 2022 йили Туркистон вилоятига ташрифи чоғида Х. Яссавий мақбарасининг ҳолати билан танишиб, ёдгорликнинг сақланишини қатъий назоратга олишни топширган эди. Натижада, ҳар бир соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ унинг техник ҳолатини ўрганиб чиқди. 

Анжуманнинг ташкилотчиси ҚР Маданият ва спорт вазирлиги, Маданият қўмитасига қарашли “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси РДХКнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг 28 мартида ҚР Ҳукумати раисининг ўринбосари А. Кулгинов раислигида ушбу йўналишда мажлис ўтказган. Унда мақбарани мажмуавий тадқиқ қилиш ва техник ҳолатини яхшилаш режаси доирасида аниқ ишлар юритилиши белгиланди.

2023-04-22, 04:11 1622
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.