26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Адабий карвон'' – Туркистонда!

Жамбил вилоятида “5 йилликка – 5 адабий саёҳат” лойиҳаси доирасида “Муқаддас Туркистондан – шажарали Тарозга” мавзуида адабий тадбир ўтди. Маънавият кечаси “Фараб” илмий-оммабоп кутубхонаси томонидан Туркистон вилояти маданият ва сайёҳлик  бошқармаси шафелигида вилоятнинг 5 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Биринчи саёҳат қадимий Тароз шаҳридан бошланади.

Тадбирда Туркистон вилояти маданият ва сайёҳлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Адил Қўнисбеков ҳамда Жамбил вилояти ҳокимлиги маданият, архивлар ва ҳужжатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абирхан Жанқулов, зиёлилар, ҳар икки вилоят кутубхоначилари, китобхонлар иштирок этди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Адил Нуржанули Туркистон вилоятининг қисқа вақт ичида эришган ютуқлари, тарихи узоқ ўтмишда бошланган икки шаҳар ўртасидаги муштарак алоқалар ҳақида фикр юритди. Бундан ташқари, бошқарма раҳбари ўринбосари Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаевнинг махсус ташаккурномаси ва совғаларини топширди.

Тадбир давомида тарозликлардан кутубхона жамғармасига 1000 дона китоб совға қилинди. Кенен Азирбаев номидаги Жамбил вилоят филармонияси жамоаси  эса “Таразим,  ажойиб!” концерт дастурини тақдим этди. 

Келгусида “20 минг китоб” акцияси доирасида бошқа вилоятлар аҳолисини ҳам вилоят тарихи билан яқиндан таништириш, китоб жамғармасини шакллантириш мақсадида бадиий карвон ташкил этилади. Қизилўрда вилояти ҳамда Астана, Алмати, Шимкент шаҳарларида давом эттирилиб, зиёлилар ва китобхонлар ўртасида олтин кўприк бўлиб хизмат қилади.           

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-04-25, 19:57 1695
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.