26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кутубхоналарга бебаҳо совға

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев  ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан топшириқ берган эди. Ушбу топшириқ ижросига ҳисса қўшиш мақсадида алматилик ёзувчилар Туркистон вилояти кутубхоналарига 7000дан зиёд  китоб совға қилди.

Алмати  шаҳрида “Беш йил – беш адабий саёҳат” маънавий-маданий дастури доирасида “Муқаддас Туркистондан сўлим ва гўзал Алматига” мавзуида саёҳат уюштирилди. Туркистон вилоятининг 5 йиллиги муносабати билан “Фараб” илмий оммабоп  кутубхонаси томонидан вилоят маданият ва сайёҳлик бошқармаси шафелигида  ташкил этилган тадбирда таниқли адиблар  иштирок этди.

Дастлаб “Тарихингни бил, буюкларни  эъзозла” китоб кўргазмасини томоша қилган зиёлилар вакиллари кутубхонанинг жамиятдаги ўрни ҳақида давра суҳбати ўтказди.

Унда сўз олган  Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси директори Бахитжамал Қаирбекқизи  ва Туркистон вилояти маданият ва сайёҳлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асилхан Темирханули кутубхоналарнинг аҳоли маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ҳақида маъруза қилишди. Шунингдек, Миллий кутубхона раҳбарига Туркистон вилояти ҳокими ўринбосарининг ташаккурномаси ва махсус мукофоти топширилди. 

Таниқли шоир, асли туркистонлик Шуғайип Сезимхан  ёзувчиларга тўрдан жой берган  Миллий кутубхона ходимларига миннатдорчилик  билдирди. 

–  Ҳозирги кунда  ёш авлоднинг китобга  меҳрини, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг илмий-бадиий адабиётларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни уларга чуқурроқ сингдиришга эришишимиз ҳаёт талабига айланган. Давлатимизнинг илмий, адабий, маънавий-маърифий сиёсатининг муҳим шартларидан бири – кутубхоналарнинг китоб жамғармасини энг сара илмий, адабий, дурдона асарлар – адабиётлар билан тўлдириш, жумладан, фарзандларимиз онгини, маънавиятини сара миллий ва турфа миллатлар адабиёти билан бойитиб боришга эришиш, бу эзгу ишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор. Шу боисдан ҳам ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида биз ҳам жойларда аҳоли ва ёшлар орасида маънавиятни юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш борасида  кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз, – деди у. 

Хабарингиз бор, кеча Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг XVI  қурултойи  ўтди ва унда Мереке Кулкенов бошқарув раиси этиб сайланди. Бугун Мереке Абдешули илк йиғилиш сифатида мазкур адабий тадбирда иштирок этиб, чуқур тарихга эга Туркистоннинг маънавий салоҳиятига тўхталди.

– Китоб қозоқ учун асли тоғага ўхшайди, чунки ўз тоғасини ёмон кўрадиган қозоқ йўқ, –  деди у адабий саёҳат ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирар экан.

Бошқарув раисининг янги ўринбосари, туркистонлик таниқли шоир Қасимхан Бегманов эса ўз навбатида “Кўкжиек” тўпламининг 20 нусхасини тақдим этди. Кейин Қулбек Ергўбек, Бағдат Қалаубай, Аян Нисаналин, Мурат Бекей, Айдар Сейдазим, Ақбўта Бейбитбек каби туркистонлик адиблар сўзга чиқдилар. Таниқли шоир, ношир Темирғали Кўпбай “Қазиғурт” нашриётида чоп этилган 500 дона китобни совға қилган бўлса, Нурбўлат Адирбек, Бекжан Аширбаев, Алибек Шегебайлар ҳам тадбирга  ўз ҳиссаларини қўшдилар. 

Ташриф давомида Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев ташаббуси билан ўтказилаётган “Қишлоқ кутубхоналарига 20 минг китоб” акцияси учун Туркистон вилояти кутубхона жамғармаси  жами 7 мингга яқин китоблар билан бойиди. Айни пайтда кутубхона жамғармасига топширилган китоблар сони 12 мингдан ошди.

Таъкидлаш жоизки, адабий саёҳатдан кўзланган асосий мақсад Туркистон ўлкаси маънавияти, адабиёти ва маданияти соҳасидаги янгиликлар билан ўртоқлашиш, бошқа вилоятлар аҳолисини ўлка тарихи билан яқиндан таништириш, қишлоқ кутубхоналари жамғармасини  бойитишдир. Кутубхоналар ва китобхонлар талаб қилган адабиётларни етказиб бериш. Бунгача мазкур лойиҳа Таразда  ўтказилган эди. Тарғиботлар самараси ўлароқ айни пайтда вилоят кутубхона марказига қозоқ ва жаҳон адабиёти дурдоналари саналмиш қимматли китоблар жамланмасини топшираётганлар сони ошиб бораётганлиги боис кутубхоналар  бисотида китоблар кўпаймоқда. Яқин кунларда Туркистон вилоятининг маънавият карвони Астана шаҳрига йўл олади, сўнгра Қизилўрда вилояти ва республика аҳамиятига молик Шимкент шаҳрида адабий кеча ўтказади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-16, 04:00 4128
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.