26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Китоб – бебаҳо хазина

Туркистон вилояти ташкил топганининг 5 йиллигига бағишлаб “Қишлоқ кутубхоналарига 20 мингта китоб” акцияси доирасида ташкил этилган “Беш йилликка – беш адабий саёҳат” тадбири уюштирилди. 

Вилоят ҳокимлигининг шафелигида “Фараб” илмий-оммабоп кутубхонаси томонидан ташкил этилган маънавий-маданий тадбир апрель ойида бошланган эди. 

Брифингда Туркистон вилояти маданият ва сайёҳлик бошқармаси раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Муқағали Кенжетайули акциянинг муҳимлигини таъкидлади.

– Адабий сафар доирасида Туркистон вилояти маънавияти, адабиёти ва маданияти соҳасидаги муҳим янгиликлар ва тарихини бошқа вилоят аҳолисига таништиришга алоҳида эътибор қаратилди. Дастлабки саёҳатимиз Жамбил вилояти Ш. Уалиханов номидаги вилоят илмий-оммабоп кутубхонасидан бошланди. Сўнгра Алмати, Астана, Қизилўрда ва Шимкент шаҳарларида юқори даражадаги ижодкорларнинг учрашувлари билан давом этди. Туркистон вилоятидан сафарга махсус шоир, ёзувчи, журналист ва кутубхоначилардан иборат делегация аъзолари чиқишди. Ҳозиргача беш минтақада сафар уюштирилган бўлса,  келгусида бошқа вилоятларда ҳам давом эттириш режалаштирилган, – деди Муқағали Кенжетайули. 

Вилоят “Фараб” илмий-оммабоп кутубхонаси директори Жанат Шардарбекованинг сўзларига кўра, “Беш йилликка – бешта адабий саёҳат” лойиҳаси доирасида 19 мингта, “Қишлоқ кутубхоналарига 20 минг китоб” ва “Китоб Travel – 2023” акциялари доирасида 26 мингта китоб тўпланган.

– Йил бошида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Даулетули қишлоқ аҳолисига 20 мингта китоб совға қилиш ташаббуси билан чиқди. Адабий саёҳат давомида ёш авлод келажагини ўйлаган фуқаролар биз билан учрашиб, ўзлари ўқиган китобларни бошқалар ҳам ўқиши учун топширди. Лойиҳа доирасида Жамбил вилояти – 1000та, Алматидаги ҚР Миллий кутубхонаси – 7000та, Астанадаги ҚР Миллий академик кутубхонаси – 4000та, Қизилўрда вилоят кутубхонаси – 4000та, Ал-Форобий номидаги Шимкент шаҳар илмий-оммабоп кутубхонаси – 2000та китоб совға қилди. Алматидаги “Илм маркази” илмий-тадқиқот институти 4000та китоб совға қилди, – деди Жанат Садибекқизи.

Бундан ташқари, “Китоб Travel – 2023” акцияси доирасида вилоят ўқувчилари ва ёзувчиларидан 4000та китоб тўпланди. Режага кўра, барча китоблар вилоятнинг 17 туман ва шаҳарларига ўқиш учун ажратилади.

Брифингда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Туркистон вилоят бўлими раиси, шоир Айдар Сейдазим адабий ташрифни мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида давом эттириш таклиф қилинганини маълум қилди.

2023-07-06, 02:13 1266
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.