26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳликни ривожлантириш имкониятлари кенгаяди

Бу ҳақда вилоят маданият ва туризм бошқармаси раҳбари Н. Медеуов брифингда маълум қилди.

Бугунги кунда Туркистон вилоятига ташриф буюраётган зиёратчилар ва сайёҳлар сони ошмоқда. 2022 йилда минтақага 470 мингдан зиёд сайёҳ келган. Бундан ташқари, 1,2 миллиондан зиёд зиёратчи ва меҳмонлар ташриф буюришган.

Бошқарма вакилининг сўзларига кўра, вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида бу йил кенг қамровли тадбирлар ўтказилади. Хусусан, 15-16 июль кунлари «Туркистон лочинлари» халқаро танлови, 22-23 июль кунлари «Туркистон тоғлари» тадбири, ахборот экскурсиялари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 5-6 сентябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг сайёҳлик вазирлари иштирокида саккизинчи йиғилиш ўтказилади. Унда 2024 йилда Туркистон шаҳрига туркий оламнинг сайёҳлик пойтахти мақомини бериш режаланган. Шунингдек, яқин келажакда ВВC телеканалида Туркистон вилоятининг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилади. Ушбу халқаро телеканал Европа, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёга минтақамизни таништиради.

Шунингдек, тадбирда «Open Turkistan» сайёҳлик ахборот маркази бош директори Мухамеджан Мусалиев 14 июль куни “Туркистон” телеканали билан ҳамкорликда «TouristTime» онлайн телешоу дастури ишга туширилишини маълум қилди. Мазкур тадбир давомида турли онлайн танловлар ташкил этилади ва ғолиблар вилоят сайёҳлик бизнеси вакилларининг махсус совғалари билан тақдирланади. Ушбу тадбир ҳар жума куни намойиш этилади ва йил охиригача давом этади.

 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-07-06, 02:31 1492
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.