26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳунармандчилик янада ривожланади

Вилоятимизга хизмат сафари билан ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Парламенти депутати Т. Қириқбаев хусусий тадбиркор Ж. Султонмуродованинг тадбиркорлик фаолияти билан танишди.

Хусусий тадбиркор жорий йилда давлат грантини қўлга киритиб, ҳунармандчилик маҳсулотлари тайёрламоқда. Хусусан, уй ва идоралар учун соатлар, идиш-товоқ ва бошқа буюмлар.

– Ота-боболаримиз узоқ йиллардан буён миллий ҳунармандчилик билан шуғулланиб, рўзғорига қут-барака киритган, меҳнати ва яратган маҳсулоти билан одамларга наф келтирган. Кўриб турганингиздек, вилоятимизда бугунги кунда ҳам бу анъана давом этмоқда. Муҳими, биз, ҳунармандлар ҳар жабҳада давлат ғамхўрлигини ҳис қилиб, маҳсулот яратмоқдамиз. Давлатимизда ҳунармандчилик истиқболига кўрсатилаётган бундай эътибор тадбиркор зиммасига улкан масъулият ҳам юклайди. Мақсадимиз «Устоз-шогирд» анъанасини изчил давом эттириб, ёшларни ҳунар ўрганишга жалб этишдан иборат, – деди Ж. Султонмуродова. 

– Ҳунармандчилик ва амалий санъат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар меҳнати машаққатли ва узоқ вақт талаб этадиган соҳа ҳисобланади. Сўнгги йилларда аҳоли даромадларининг ошиши, банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенгроқ жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ўз самарасини бермоқда. Бугун тадбиркорларимиз давлатимиз томонидан яратилган имтиёзлардан тўлақонли фойдаланмоқда. Ҳунармандчилиги ортидан оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширяпти, ишлаб чиқарган буюмларини сотиш учун дўконлар ва шохобчалар ташкил этяпти. Президентимиз ҳунармандларга янада кенгроқ имтиёз ва имконият яратиш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида «Оддий буюмлар иқтисодиёти» лойиҳасини жорий қилди, – деди халқ ноиби. 

Ташриф чоғида Т. Қириқбаев тадбиркорнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-07-11, 04:13 1241
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.