26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Улуғвор заминнинг беқиёс жозибаси

Туркистон – сайёҳлик соҳасида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай минтақа

ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Ўралов яқин йилларда амалга ошириладиган мамлакат сайёҳлик соҳасини ривожлантириш режалари билан ўртоқлашди.

Вазирнинг фикрича, туризмни мамлакат иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишига айлантириш ва бу соҳада банд бўлган фуқаролар сонини 800 минг нафарга етказиш, жами қўшилган қиймат ҳажмини 6 трлн. тенгегача ошириш зарур. Меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларидаги сармоя ўсимини 260 млрд. тенгегача ошириш режаланган. Миграцияни назорат қилиш eQonaq электрон тизими ва махсус тезкор иловаларни татбиқ этиш орқали амалга оширилмоқда. Шунингдек, ваколатли идоралар билан ҳамкорликда виза, миграция сиёсатини янгилашга доир таваккалларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Жалб қилинган сармоянинг самарадорлигини баҳолаш учун сайёҳлик инфратузилмасининг ривожланиш даражаси бўйича минтақаларнинг миллий рейтингини жорий этиш режаланган. Рейтингда Қозоғистоннинг сайёҳлик харитасига киритилган устувор йўналишлар қамралади.

– Хусусий капитал минтақавий сайёҳлик соҳасидаги кичик, ўрта ва йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилинади. Ушбу лойиҳага Манғистов, Туркистон вилояти, Алмати тоғ-чанғи кластери ва бошқа жойлар устувор ҳудудлар сифатида кўрилмоқда. Сайёҳликни ривожлантириш доирасида алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда АҚШ, Австралия ва Грузия сингари давлатларнинг тажрибасидан фойдаланилади. Мамлакатимизнинг муҳим табиий иншоотларини муҳофаза қилиш учун сармоядорлар жалб қилинади, давлат миллий табиий паркларнинг инфратузилмасини ривожлантириш эса давом эттирилади. Шунингдек, Қозоғистонни тарғиб қилишнинг биринчи босқичида инфратузилма ва сайёҳлик таклифлар бўйича асосий эътибор тайёр минтақаларга қаратилади. Булар – Астана, Алмати, Шимкент шаҳарлари ва Алмати, Ақмўла, Туркистон вилоятлари, – деди вазир.

Бундан ташқари, сайёҳлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Жумладан, меҳмон уйлари менежерлари, туроператорлар ва «Болашақ» дастурининг битирувчиларини ўқитиш йўлга қўйилади. Туркистон шаҳридаги Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети Франциянинг Vatel меҳмондўстлик институти билан ҳамкорликда иш юритиб келмоқда. Бугунги кунда университет Польша, Хитой, БАА, Сингапур, Австрия, Туркия ва Франция сингари давлатлардаги 29та олий ўқув юрти билан шартнома тузган.

Бундан ташқари, мамлакатимизда маданий-маърифий туризм, агротуризм, ижтимоий, тиббий, экологик, тадбиркорлик, болалар-ўсмирлар туризмини ривожлантириш имкониятлари мавжуд.

2023-07-13, 00:55 1371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.