26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ маданияти юксалади

Вилоятимизда қишлоқ маданиятини юксалтириш йўналишида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда Ўрдабоши туманида ўтган вилоятдаги маданият уйлари ва клубларнинг бугунги аҳволи тўғрисидаги кенгашда гап борди. Минтақадаги 250дан зиёд маданият масканлари етакчилари иштирок этган мажлисда вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев, Ўрдабоши тумани ҳокимининг ўринбосари Қидирбай Сейитқул, мутасадди бошқарма раҳбарлари, туман, шаҳар маданият бўлими мудирлари қатнашди.

Тадбирни маданият ва туризм бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Асилхан Темирхан олиб бориб, маданият уйлари ва клублар ишини жонлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва маданият ўчоқларининг бугунги ҳолати ҳақида маъруза қилди.

Бугунги кунда вилоятимизда 251та маданият уйи ва клуб аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 7та қишлоқ клуби хароб аҳволда, 32та қишлоқ клуби таъмирга муҳтож. Мусиқа ускуналари ва саҳна либослари бўлмаган клублар ҳам йўқ эмас. 45та клубнинг хусусий биноларда ижарада фаолият юритиши соҳадаги камчиликларни яққол намоён этиб турибди.

Маданият уйлари бўлмаган аҳоли манзилларига 2022 йили “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида 14та қишлоқ маданият уйи (кутубхонаси билан бирга) қурилиши бошланиб, жорий йил сўнггида фойдаланишга топширилади.

– Қишлоқ маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, ёшларга тарбия беришда маданият масканлари алоҳида аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда маданият соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Шундай бўлсада, соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳали кўп. 2 минг нафардан зиёд аҳолиси бўлган 94та аҳоли манзилида маданият масканлари йўқ, – деди Б. Тажибаев.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг айтишича, қишлоқ маданиятини юксалтириш учун сентябрь ойидан эътиборан қишлоқ маданият уйлари ва клубларнинг вилоят танлови бошланади. Келгуси йилда “Маданиятли қишлоқ” фестивали уюштирилиб, ғолибларга муносиб совғалар топширилади.

2023-07-25, 03:49 1296
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.