26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданият халқларни бирлаштиради

Вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган санъат фестивалининг Туркистон шаҳрига бағишланган куни Ҳазрат Яссавий мақбараси ёнидаги этноовулда файзли ўтди.

Қозоқ халқи маданиятини акс эттирган ўнлаб маданият, таълим ва жамоат ташкилотлари қаторида ҳомийлар – Баҳодир Ирисметов раҳбарлик қилаётган Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси, Райимжон Қўчқоров етакчилигидаги “Улес” хайрия жамғармаси ҳамда Туркистон шаҳар маслаҳати депутати Дониёр Аюповлар моддий қўллови ила, Замир Муҳаммаджонов, Нодира Юсуповалар ташкилотчилигида Отатурк, Ҳамза, А. Темур, Ш. Ниёзов номли мактаб ўқитувчилар жамоалари иштирокида ўзбек тили, маданияти, санъати, урф одатлари ҳам юксак савияда намойиш этилди. 

Эсдалик маҳсулотлари ҚР Президенти томонидан эътироф этилган, машҳур дошқозон макети сувенири муаллифи, таниқли ҳунарманд Носир Ҳамроқулов ўғли Дилмурод билан, нафақадаги мусаввир устоз Абдулла Отаметов невараси, ХҚТУ санъат факультети талабаси Лейла Абдуғаффорова билан яратган liamorfart рассомлик клуби асарлари (А.Яссавий мавзуси) кўпчиликка манзур бўлди. Янги Иқон қишлоғидан фахрий меҳмон сифатида иштирок этган Бобожон Ёқубов умр йўлдоши Ҳузурҳо Бобожон қизи билан республикада таниқли санъаткор Нурмуҳаммад Йўлдошев раҳбарлигидаги “Нур” карнай-сурнай гуруҳи ижро этган мумтоз куйларга шоира шифокор Муҳаббат Аматоева ҳамда миллий либосдаги “Әжелер” гуруҳи таклифи билан рақсга тушиб, томошабинларнинг самимий олқишига сазовор бўлди. 

 Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ерлан Кузембаев, вилоят маданият бошқармаси раҳбари ўринбосари Муқағали Кенжебайули, маданият ва халқ ижодиёти маркази директори Мейржан Нурғалиули каби нуфузли шахслар кўргазмаларни оралаб, ижодкорлар билан мулоқотда бўлди. Фахрий отахонлар Тўлқин Саидмуродов, Ҳалил Ҳабибуллаев, Бобожон Ёқубовлар Яссавий мақбараси ёнида оятлар тиловат қилиб, юртга омонлик, маданият ва санъатга равнақ тилашди. Доимий обуначиларимиз Зокир Бекенов, Хайрулла Шомуродовлар тадбирга юксак баҳо бердилар. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-08-08, 03:40 1080
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.