26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда – Абай куни

Вилоятимизда буюк мутафаккир ва шоир Абай Қунанбаев таваллудига бағишланган қатор тадбирлар ташкил этилиб, унинг ижоди кенг тарғиб қилинмоқда. Вилоят “Фараб” илмий-оммабоп кутубхонаси томонидан ташкил этилган тадбир Туркистон шаҳридаги Абай ҳайкалига ҳурмат бажо келтириш билан бошланиб, “Буюк халқнинг улуғ Абайи” адабий-маънавий кеча билан давом этди. 

Шунингдек, “Ұлы Дала Елі” марказида Туркистон вилояти ёшлар сайёҳлик станцияси раҳбарлари ва ўқувчилари иштирокида Абай шеърларини ўқиш мусобақаси ўтказилди. Мактаб биносида “Шамолсиз тунда ёруғ ой” мавзуида маърифий байрам ўтди.

Абай ижодини тарғиб қилиш мақсадида вилоятнинг туман-шаҳарларида тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Тулкибош ва Ўтирор туман кутубхоналарида “Абай ўқишлари” кўрик-танлови ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланди. Сариоғоч тумани ва Тулкибош туманидаги Маданият уйларида адабий кеча уюштирилди. Арис шаҳридаги марказлаштирилган кутубхонада “Абайни билиш – бурчимиздир” мавзуида маърифий кеча ташкил этилди.

 Димаш Қудайбергенов бошлаган чалленж вилоятимиз ёшлари томонидан қўллаб-қувватланди. 

Туркистон вилоятидан икки ўқувчи Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги ташаббуси билан Абай вилоятида ўтказилган ХХIV республика Абай ўқувларида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиб, 2-ўринни эгаллади.

2023-08-12, 02:44 1107
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.