26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадриятларни эъзозлаб...

Ҳунармандчилик – миллий маданиятнинг энг қадимий ва қадрли соҳаларидан бири. Соҳани кенг ўзлаштирган бувилар ёш авлодга уни ўргатиб, қишлоқ хотин-қизларига билим беришмоқда.

Маънавиятни юксалтириш, миллий анъана ва маданияти, тили ва ҳунармандчилигини қадрлаш йўлида куч-ғайратини сарфлаётган Жетисай тумани, Атамекен қишлоғи бувилари кўпчиликка ибрат.

 Бугунги кунда ёши 70дан ошган бувилар миллий безаклар, кашта тикиб, кигиз, шойи, гилам тўқиш ва шу каби 20дан зиёд маҳсулот яратиш билан шуғулланмоқда.

– Халқимиз ҳунармандчилигининг илдизлари Буюк Даштнинг турмуш тарзи, маиший анъаналари билан чамбарчас боғлиқ, – дейди ҳунарманд онахон Улбўсин Кенжебаева.

1980 йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган онахонлар изидан бориб, тарихий қадриятларимизни ўрганиш, маданий меросимизни қадрлаш, анъаналаримизни асраб-авайлаш, касбий фаолияти учун зарур бўлган эстетик, этник ва миллий фазилатларни шакллантиришга интилаётган қишлоқ ёшлари ҳам оз эмас.

– Бувиларимизнинг иш жараёнини кузатиб, сабр-тоқати, бармоқларининг эгилувчанлиги, ҳаракатчанлигига тан берасиз. Шу боис, ишимизга меҳримиз уйғонади, меҳнатимиз билан фахрланамиз. Халқ амалий санъатини тарғиб қилиш, уни замонавийлаштириш, ҳунармандчилик сифатини ошириш – ғоят хайрли иш, – дейди кўп болали она Меруерт Изимханова.

Таъкидлаш жоиз, қишлоқ бувиларидан чиққан ҳунармандчилик маҳсулотларига вилоят маркази, Жетисай ва Мақтаарал туманларидан ҳам буюртмалар келмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-08-17, 03:02 1152
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.