26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шамши қўшиқлари янгради

Сайрам туманидаги “Манкент” сиҳатгоҳида бастакор, Қозоғистон халқ артисти Шамши Қалдаяқов таваллуд топган кун муносабати билан “Соғиндим, Шамши қўшиқларини!” мусиқий кеча ўтди. Тадбирни мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан дам олиш масканига келган 600 нафардан зиёд одам томоша қилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари Мадияр Ўразалиев иштирок этиб, ярим асрдан зиёд давр мобайнида юртимиз узра баралла янграётган Шамши куйлари ХХІ асрда ҳам ўзгача тароват билан тараннум этилаётганини таъкидлади.

Тадбирда Қурманбек Жандарбеков номидаги туман Маданият уйининг санъаткорлари Шамши қўшиқларини ижро этишди. Театрлаштирилган томошада қозоқ халқ театри, “Ақсу”, “Ғунча” халқ дасталари, эстрада хонандалари, “Самұрық” рақс гуруҳи иштирок этди.

2023-08-17, 20:00 1239
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.