26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳризода – Осиё чемпиони

Ливан давлати пойтахти Байрут шаҳрида спортнинг таэквондо туридан кадетлар орасида ўтган Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 1та олтин, 5та кумуш ва 7та бронза медаллари шодаси соҳиби бўлди. Терма жамоамизга ягона олтин медални ҳамюртимиз Шаҳризода Акромова тақдим этди ва Осиё чемпиони юксак унвонини қўлга киритди.

Чемпионни Туркистон вилоят якка ва кучишлатар спорт турлари мактаби олдида таълим маскани раҳбарияти, кенг жамоатчилик муносиб қарши олди. Мураббийи Рустам Абдуҳамидов шогирди ютуғидан бағоят мамнун. Фарзандларининг спорт билан ошно ўсишига имкон яратаётган ота-онаси Отабек ва Холидахон, бува-бувиси Одил ва Насиба Эрметовларга тасанно! Тадбирда иштирок этган вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Раимжон Қўчқоров чемпионнинг бувиси Насиба Эрметовага неварага алоҳида ғамхўрлиги учун медаль, Шаҳризодага эса қимматбаҳо совға тақдим этди ва навбатдаги мусобақаларга ҳомийлик қилишини таъкидлади. 

Саид Хайруллоҳ, 2023-09-14, 03:37 293
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.