26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Танҳо юлдуз''

Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида янги премьера – “Танҳо юлдуз” лирик драмаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Театр ихлосмандлари интиқиб кутган тақдимотда томошабинлар гавжум бўлди. 

Нурилло Аббосхоннинг пьесаси – уч бева дугонанинг ўзаро муносабати ҳақидаги ғамгин ва айни пайтда кулгили ҳикоядир. Спектаклда юморга муҳим ўрин ажратилган. Унинг қаҳрамонлари эса ҳар қандай вазиятда ҳам тушкунликка тушмасликка ҳаракат қилади. 

Асардаги асосий ғоя дунёвийлашув жараёнининг ота-она ва фарзандлар муносабатига таъсирини ёритиб беришдан иборат. Спектаклнинг ҳар бир саҳнаси кутилмаган воқеаларга бой. 

Ўғилларини уйлантириб, қизларини узатиб, ёлғизланиб қолган аёлларнинг тақдири тўғрисидаги комедия фарзандларни ота-оналарини қадрлашга ундайди. Спектаклни томоша қилган одамлар бева аёллардан кўра, сўққабош қолган оталарнинг қисмати оғир эканлигига амин бўладилар. Асарда ҳозир 

“камёб” бўлиб бораётган меҳр-оқибат улуғланади. Инсон, унинг қадр-қиммати, ёшлар тарбияси ва фарзандлик бурч каби юксак ғоялар томошабинни бефарқ қолдирмайди. Кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, эъзозлаш, уларнинг кўнглини шод этишга ундайди.

Театр актёрлари Одилжон Тўғонбоев, Зулкарам Тўғонбоева, Савринисо Рўзиметова, Венера Нишонбоева ва Клара Шодибековаларнинг маҳорати асарнинг умумий руҳини очиб берди.

Спектаклнинг муваффақиятли чиқишида либос устаси Муборак Тошметова, тикувчи Дилфуза Мирсодиқова, овоз оператори Дилшод Акромов, саҳна устаси Отажон Айметов, чироқ устаси Фаррух Ҳакимжонов, гримчи Васила Абдураҳмоноваларнинг меҳнатини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

Театрга келинг, “Танҳо юлдуз”ни томоша қилинг!

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2023-11-09, 20:49 1631
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.