26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Театр фестивали: ғолиблар аниқланди

Туркистонда Қозоғистон ва Қирғизистонда хизмат кўрсатган арбоб, Қозоғистон Халқ артисти, профессор, Туркистон шаҳрининг мусиқали драма театри асосчиси ва биринчи бадиий раҳбари Райимбек Сейтметовнинг 85 йиллиги муносабати билан илк бор ташкил этилган «RAIMBEK FEST» I Республика театр фестивали якунланди.

4 кун давом этган танловда мамлакатимизнинг турли минтақаларидан 11та театр жамоаси иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан «Томошабин арзандаси» номинацияси – Шимкент шаҳар ҳазил ва сатира театрига, «Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти» номинацияси – Алмати шаҳридаги «Жаңа ғасыр» театрига, «Энг яхши ёрдамчи актёр» номинацияси – Жумат Шанин номидаги Шимкент шаҳар академик қозоқ драма театри актёрига, «Энг яхши иккинчи даражали актриса» номинацияси – Асқар Токпанов номидаги Жамбил вилоят қозоқ драма театри актёрига, “Энг яхши аёл роли” номинацияси Нартай Бекежанов номидаги Қизилўрда вилоят қозоқ академик мусиқали драма театри актёрига, «Энг яхши эркак роли» номинацияси – Шахмет Қусайинов номидаги Ақмўла вилоят қозоқ мусиқали ва драма театрининг актёри, «Замонавий мавзуни ўзлаштиргани учун» номинацияси – Абай вилоятининг «Дариға-ай» Семей ёшлар театрига, «Энг яхши бадиий қарор» номинацияси – Қурманбек Жандарбеков номидаги Жетисай драма театрига, «Энг яхши актёрлар гуруғи» номинацияси – Бикен Римов номидаги Талдиқўрған драма театрига, «Энг яхши режиссёр қарори» номинацияси Жамбил вилоят рус драма театрига, “Райимбек Сейтметов номидаги махсус мукофоти” номинацияси Райимбек Сейтметов номидаги Туркистон шаҳрининг мусиқали-драма театри жамоасига топширилди.

2023-11-14, 20:11 1632
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.