26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўтрорда балиқчилик ривожланмоқда

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Ўтрор туманига хизмат сафари чоғида Қўғам қишлоқ округи, Талапти аҳоли манзилидаги “RAN” ХТ кичик балиқчилик хўжалигининг фаолияти билан танишди. Тадбиркор 2023 йилдан бошлаб фаолият юритиб, бугунги кунда 0,20 гектар ерда йилига 20 тонна балиқ етиштирмоқда.

Дархан Сатибалди балиқчиликни ривожлантириш йўналишида фаолиятни ривожлантириб, балиқ маҳсулотлари кўламини ошириш зарурлигини айтиб, соҳага сармоя жалб этиш, мазкур йўналишда ишлаш истагидаги маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Айни дамда Ўтрор туманида 4та кичик деҳқон хўжалиги балиқчилик билан шуғулланади. “Қишлоқ омонати” бўйича 4та лойиҳага ариза топширилиб, улар молиялаштирилади.

Вилоятда маҳаллий аҳамиятга молик 104та сув омбори рўйхатга олинган. Унинг 86таси табиат фойдаланувчилари тасарруфида. Минтақада товар балиқ етиштириш билан 220 нафар тадбиркор шуғулланади. Жорий йил 10 ой якунига кўра, 2473 тонна балиқ маҳсулотлари қайта ишланиб, 1935 тоннаси хорижий давлатларга экспорт қилинган.

Балиқ хўжалигини ривожлантириш учун давлат томонидан ёрдам кўрсатилади. Соҳани қўллаб-қувватлашга жорий йилда маҳаллий бюджетдан 500 млн. тенге ажратилиб, бугунги кунда 31та хўжаликка субсидия ажратилди. Бундан ташқари, сармоявий лойиҳаларни субсидиялашга республика бюджетидан 226 млн. тенге кўзланган бўлиб, унинг 68,3 млн. тенгеси ўзлаштирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-16, 03:38 237
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.