26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким хорижлик сармоядорлар билан учрашди

Туркистон шаҳрида бизнес ва туризм вакиллари иштирокида ўтган TIF’23 – «Туркистон: Сайёҳлик. Сармоя. Иқтисодиёт» халқаро анжуманига хорижий давлатлар ва мамлакатимизнинг йирик тадбиркорлари, сармоядорлари ташриф буюришди. Уларнинг бир гуруҳини вилоят раҳбари Дархан Сатибалди қабул қилиб, келишувлар олиб борди. 

Чунончи, Туркия, Хитой, Ўзбекистон ва қозоғистонлик сармоядорлар билан лойиҳалар, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Вилоят ҳокими билан учрашган ХХРнинг Қозоғистондаги Бош консули ўринбосари Хуа Чжонг сармоявий ва иқтисодий анжуманнинг юксак савияда ўтганини таъкидлаб, музокараларга қулай шароит яратилгани учун вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Учрашувда Туркия, Ўзбекистон сармоядорларининг пахта кластерини ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича ҳамкорлик ўрнатиш борасидаги таклифлари қабул қилинди. Шунингдек, хорижлик сармоядор вилоятимизга сайёҳларни жалб қилиш лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, Туркистонга Индонезия ва Хитойдан сайёҳлар жалб қилинади.

Минтақа раҳбари вилоятнинг сармоявий салоҳиятини юксалтириш йўналишидаги тадбирлар давом эттирилиши, янги корхоналар очиш доимо эътиборда бўлишини айтиб, учрашувда кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилишини  таъкидлади.

2023-11-28, 19:59 868
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.