26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сейсмик хавфсизлик муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди мутасадди идора раҳбарлари иштирокида минтақанинг сейсмик хавфсизлик масалаларига бағишланган мажлис ўтказди. Ҳоким уларга ушбу йўналишдаги ишларни кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Асқар Тўлешевнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ФВ вазирлиги томонидан Алматида содир бўлган фавқулодда вазиятдан сўнг зилзила пайтидаги ҳаракатларга ўзгаришлар киритилмоқ да. Шу муносабат билан вилоятимизда зилзила пайтидаги иш-ҳаракат алгоритми тасдиқланди. Маълумки, Туркистон вилояти сейсмик хавфли ҳудудга киради.

Мажлисда зилзила хавфи юқори тоғли ҳудудларда табиий офатдан ҳимояланиш чораларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

– Айтиб келмайдиган табиий офатга доимо тайёр туришимиз керак. Сейсмик машғулотлар аҳамияти улкан. Шу сабабли, уларни тез-тез ўтказиб турган маъқул, – деди вилоят раҳбари Дархан Сатибалди.

Бугунги кунда вилоятимизда ер силкинишини аниқлайдиган 4та сейсмостанция мавжуд. Улар Байдибек, Тулкибош, Жетисай ва Тўлебий туманларида жойлашган. Департамент билан ҳамкорликда кўп қаватли биноларнинг зилзилабардошлиги аниқланмоқда.

1 март – Фуқаро мудофаа куни муносабати билан республика миқёсида сейсмикмашғулот ўтказиш режаланган.

2024-02-03, 03:38 457
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.